Главная » 2013»Iyul»17 » Америкада 24 июнь "Сиэтл-Тошкент куни" деб эълон қилинди
01:58
Америкада 24 июнь "Сиэтл-Тошкент куни" деб эълон қилинди
Қозоғистоннинг «PROСПОРТ» интернет нашрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Иртиш” клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев билан суҳбат чоп этилди. Қуйида суҳбатнинг Ўзбекистон терма жамоасига аталган қисми билан танишиб чиқишингиз мумкин.
- Келинг, Сиз учун у қадар ёқимли бўлмаган, аммо муҳимлигини сақлаб турган мавзуда суҳбатлашсак. Терма жамоангиз ҳаммасини тўғри амалга оширган, аммо ўз олдига қўйилган мақсадга эриша олмаган учрашувдан сўнг қандай ҳиссиётлар қолди. - Қатар устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:1, Бақоев битта гол киритган- таҳририят изоҳи) ҳеч қандай ҳиссиётлар йўқ эди. Кийиниш хонаси буткул жимжит эди. Ғалаба қозонганмиз, аммо ҳеч қандай қувонч, ҳиссиёт бўлмади. Аксинча, ҳаммада алам бор эди. Жанубий Корея Эрондан мағлуб бўлганига куйиндик. Аммо бу ўринда биз нима ҳам қила олардик? Кореяга умид қилгандик, аммо улар бизнинг ишончимизни оқлашмади.
- Мухлислар бу натижани қандай қабул қилдилар? - Қатар билан ўйинга бутун стадион тўлганди. Ўйин якунлангач, ҳамма мухлислар жим ўтирардилар. Мана шундай жимжитлик остида майдондан чиқиб кетдик.
- Ўзбекистон терма жамоаси бу қадар юқори натижа кўрсатгани ҳолда, нариги учрашув сабабли учинчи ўринда қолиб кетгани адолатсизлик ҳисларини уйғотмадими? - Кореяликлар Эронга қарши кечган ўйинда бор кучлари билан ҳаракат қилганларми, ёки йўқ, бунисини билмадим. Лекин Эрон бутун учрашув давомида яратилган биргина имкониятдан гол уриб кетган.
- Ўзбекистон футбол федерацияси мундиал йўлланмаси учун алоҳида мукофот ваъда қилганмиди? - Ваъда берилганди албатта. Бонуслар ҳам, мукофотлар ҳам. Аммо очиғини айтсам, терма жамоадаги ҳеч бир футболчи молиявий томонини ўйламаётганди. Пул ҳеч кимни қизиқтирмасди. Биз Ўзбекистон шаъни учун курашдик, ҳар бир футболчи ватанпарварлик ҳисси билан ўйнади, Ватан олдидаги қарзимизни узаётгандик. Мен сизга шуни ишонч билан айтишим мумкинки, пул биринчи ўриндаги масала эмасди. Барчамиз фақат бир нарсани, жаҳон чемпионатига чиқишни ўйлаётгандик.
- Жаҳон чемпионати болаликдаги орзуингизми? - Гап шундаки мен ЖЧга чиқишга аввал ҳам бир неча бор яқин келганман, аммо ҳар сафар нимадир етишмай қолаверарди. Бу сафар муддатидан аввал мундиалга чиқишимизга ишонгандим, аммо яна ўшандай алам остида қолиб кетишга тўғри келди. Мен терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишига умид қиламан, ҳатто бунга ишончим комил. Ахир бизда ҳали имконият бор. Плей оффдаги рақиб ким бўлишидан қатъий назар, биз мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун тиш-тирноғимиз билан курашишга тайёрмиз. Ҳар бир футболчи имконияти даражасидан ҳам юқорироқ ҳаракат қилади. Қолганини эса вақт кўрсатади.
- Агар бироз орзуга бериладиган бўлсак, жаҳон чемпионатида қандай рақибга қарши ўйнашни истаган бўлардингиз? Қандай ҳимоячиларга қарши? - (Кулади). Бу ҳақида гапиришга жуда эрта. Келинг бир нарсага келишиб олайлик, плей-офф баҳслари якунлангач сиз билан яна суҳбатлашиб оламиз. Жаҳон чемпионатига чиқиб олайлик – сиз билан суҳбатимизни албатта давом эттирамиз.