Главная » 2013»Iyul»17 » Америкада 24 июнь "Сиэтл-Тошкент куни" деб эълон қилинди
01:57
Америкада 24 июнь "Сиэтл-Тошкент куни" деб эълон қилинди
Шу йилнинг 23-28 июнь кунлари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Икромбек Бердибеков бошчилигидаги ўзбек делегацияси Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги муносабатларнинг 40 йиллигини нишонлаш мақсадида Вашингтон штатида жойлашган Сиэтл шаҳрига ташриф буюрди.
Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берган. Делегация аъзолари Сиэтл шаҳар кенгашидаги учрашувларда қатнашиб, Сиэтл шаҳар мэри билан кўришди. Улар, шунингдек, иш ўринлари яратиш, сармоя жалб этиш ҳамда жамоавий ва хусусий ҳамкорликларни йўлга қўйишга оид масалаларни муҳокама қилиш учун Савдо-сотиқни ривожлантириш альянсида бўлди. Ўзбек делегацияси Сиэтл шаҳар Транспорт департаменти ҳамда Парк ва дам олиш масканлари департаментидаги масъул шахслар билан ҳам учрашди.
Ташриф давомида Сиэтл шаҳар кенгаши 24 июнни Сиэтл-Тошкент куни дея тантанали эълон қилди, бу ҳақдаги прокламацияни Сиэтл шаҳар мэри ва 9 нафар кенгаш аъзолари имзолади.
Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги муносабатларга 1973 йили асос солинган. Шундан буён, икки шаҳар ўртасида маданий, таълимий, профессионал ва бизнес алмашунувлар ҳамда имкониятлар барпо этиш мақсадида юздан ортиқ делегация, сафар ва учрашувлар ташкил қилинди. Сиэтл-Тошкент биродарлашган шаҳарлар уюшмаси раиси Дэн Петерсон бошчилигидаги АҚШ делегацияси шу йил август-сентябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюради.
Сиэтл Америка Қўшма Штатлари шимоли-ғарбидаги уч ярим миллион аҳоли яшайдиган ҳудуднинг маркази бўлиб, у бизнес, маданият ва таълим бўйича етакчи шаҳарлардан бири сифатида тан олинган