SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 28
Mexmonlar: 28
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 20 » Аёлларга автомобиль бошқариш ҳавасми ёки зарурат?
14:10
Аёлларга автомобиль бошқариш ҳавасми ёки зарурат?
Эркаклар оламига хуш келибсиз!

Автомобиль бошқариш ҳавасми ёки зарурат? Барчанинг кўзини қувонтириб «учиш»га шай учқур тулпордай ер тепинаётган янгигина автомобилни маҳалладан «мингга қўйиб» ҳайдаб ўтаётганда душманларнинг оғзини о-ч-и-и-б қолганидан завқланиш ҳавас бўлмай нима, дейишингиз мумкин албатта. Лекин, қанчалик ғалати туюлмасин, аёллар учун бу ҳавасдан кўра кўпроқ зарурат экан. Ахир иши бошидан ошиб ётган эр акангизни (ёки шунчаки акангизни) ҳар гал болаларни боғчадан олиш, онасининг совчиликдан чиқишини кутиш, сизни ишга, ўқишга ё шифохонага келтириб қўйишдек «майда-чуйда» ишлар билан овора қилавериш ноқулай-да! Шунинг учун, яъни қадрли эркакларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида биз аёллар баъзан уларнинг вазифасини ҳам ўз зиммамизга олишимизга тўғри келади. Бироқ бу вазифа биздан икки карра кўпроқ масъулият талаб қилади. Чунки истайсизми-йўқми, автоолам эркаклар ҳудуди (улар шунақа деб ўйлашади) ва унинг ўз қонун-қоидалари бор. Хўш, бу оламда «яшаш учун кураш»дан омон чиқиш учун нималар қилиш керак?

Автомобиль бошқаришни ўрганамиз!

Сизнинг ҳам шундай орзунгиз бўлса кераг-а? Нима ҳам дердик, яхши ният — ярим давлат. Лекин уни амалга ошириш осон деб ўйлайсизми? «Дадаси ишдан бўш кунлари ўргатар» деб режалаштираётган бўлсангиз, чучварани хом санабсиз! Олдин уни бунга кўндириш керак. Хўп, амаллаб кўндирдингиз ҳам дейлик. Кейин-чи? Бир нарсани унутманг, эрдан ҳеч қачон яхши инструктор чиқмайди! Кетган вақтингиз ва асаб толаларингизга ачинасиз. Сабаби барча эркаклар миясига аёлнинг машина ҳайдаш хоҳишини сўндириш вазифасини бажарувчи махсус дастур жойлаштирилган. У автомобиль бошқаришни ўргатаётиб, бақириши, турткилаши эҳтимоли борлиги камдай, ҳар қандай қулай вазиятда қовун туширганингизни эслатиб, устингиздан кулиб ҳам туради. Энг яхшиси, аввал ҳайдовчилик курсларига ёзилиб, кейин ўша автомактабдаги малакали инструктордан сабоқ олиш. Тўғри, кўп ҳолларда бу касб эгалари ҳам қарама-қарши жинс вакили бўлади ва заифаларга ҳайдашни ўргатаётганидан ўзини жуда бахтиёр ҳис қилмайди. Лекин ҳар ҳолда бу унинг касби ва истайдими-йўқми, сиз билан муроса қилишга мажбур. Диққат билан ўрганинг! Шундай ўрганингки, ўзини «ас» деб ҳисоблаган эркак ҳайдовчи ҳам машина бошқарувида ундан ҳеч қолишмаслигингизни кўриб, маҳоратингизга тан берсин!

Яхши ҳайдовчи бўлишга нима халақит беради?

Эплолмаслик хавотири. Ахир бирваракайига «муфта»ни қўйвориб, унинг қўйворилаётганига мос равишда газни босишнинг ўзи бўладими? Камига бу пайтда қўллар бошқарув қутисини бир тезликдан иккинчисига ўтказиш билан банд бўлиши керакмиш. Тўғри, бошқарув қутиси автомат бўлган машинани ҳайдайдиганларга бирмунча осонроқ, лекин автомактабларимиз бўлажак ҳайдовчиларга шундай автомобилларда амалиёт ўтаттиришига ҳали бироз вақт бор. Сиз хавотир олманг, эркаклар ҳам она қорнидаёқ ҳайдашни ўрганган эмас, улар ҳам бошида қийналган. Аксинча, бизнинг ўрганишимиз осонроқ. Ахир биз миянинг ҳар икки ярим шари билан ўйлаймиз-ку! Мана, масалан, бир қўлда инжиқлик қилаётган болани кўтарган ҳолда ҳам овқат пишириб, ҳам телефонда гаплашиш, шу жараёнда севимли сериалимизни ҳам киприк қоқмай кўришни бирваракайига эплай оламиз-ку! Нега буни уддалай олмас эканмиз?

Эркаклардан фарқимиз...

Биз аёлларга баъзан ҳиссиётларга берилувчанлик ва шошма-шошарлик халақит беради. Аксарият эркаклар қандайдир хатоликка йўл қўйса ҳам унга хотиржам муносабатда бўлиб, ўша заҳотиёқ тузатишга уринади. Аёллар эса аксинча, арзимаган хато туфайли ҳам ўзини йўқотиб қўяди, хавотирга тушади, уялади. Бундан вазият бадтар чигаллашади. Оқибатда ён-атрофдаги машиналар ҳайдовчиларининг (эркакларнинг албатта) қўлини пахса қилиб силташига мос оҳангда лабини қимирлатаётганидан тахминан нималар деб «хушомад» қилаётгани тасаввур қилаверасиз! Хўш, вазиятни қандай ўзгартирамиз? Бунинг учун баъзи қоидаларни ўзлаштириб олишимиз керак.

Ҳайдовчи аёл учун зарур қоидалар

Ҳовлиқманг! Светофорнинг яшил чироғи ёнганида машинангиз ўчиб қолиб, тўрт томондан сигнал чалишаяптими (бундан бадтари бўлмаса керак)? Аҳамият берманг, чунки шошиб қолиб, баттар хато қилишингиз мумкин. Шу заҳотиёқ машинангизнинг авария чироқларини ёқинг-да (бу «шунақа бўлиб қолди, шошаётган бўлсанг, айланиб ўт” дегани), хотиржам ҳолда машинани қайтадан ўт олдиринг ва ҳаракатда давом этинг. Бошқа ҳар қандай кўзда тутилмаган ҳолатда ҳам худди шундай йўл тутсангиз, хато қилмайсиз.

Ҳар қандай вазиятда ҳам аёллигимизни унутмайлик. Эркаклар назаридаги «сочи узун, ақли калта» эмас, табиатан эҳтиёткор, сермулоҳаза ва сабрлилигимизни назарда тутаяпман. Тўғри, ҳар гал йўл ҳаракатида хатога йўл қўйиб, бири-биридан «ширин» гапларни эшитаверганда одамда «қулай вазият бўлиб қолса мен ҳам бир боплайман», деган истак пайдо бўлади. Лекин ойнани тушириб, «кўзингга қараб юрсанг ўласанми?!» деб бошланадиган «кўп қаватли» сўкишларни айтаётган аёл кўзни қувонтирармикан? Аксинча, ўзи шундоқ ҳам аёл кишининг машина бошқараётганига чидолмаётган (айниқса, сизнинг машинангиз уникидан зўрроқ бўлса) эркак бундан баттар жазавага тушиб, ўзининг автоулов бошқаришдаги маҳорати сизникидан устунроқлигини исботламоқчи бўлади. Йўлингизни тўсади, чеккага сиқиб, ҳатто қатнов қисмидан чиқариб юборишга ҳам уринади. Сизга шу керакми?

Ҳеч қачон олифталик қилманг! Зеро, аксарият йўл ҳаракати ҳодисалари ҳайдашни энди ўрганганларнинг хатоси туфайли эмас, ўзини зўр деб ҳисобловчи «шумахер»ларнинг «манёвр»лари туфайли рўй беради. Биз ростдан ҳам ўз ҳудудимизда эмасмиз. Автомобиль эркакларнинг «ўйинчоғи”, «мен»ини кўрсатиш воситаси, автотрасса уларнинг ҳудуди. Чунки улар кўпчилик. Шундай экан, бу «ўйин»да «кубок» ютишга ҳаракат қилманг. Баъзан оқимга қараб ҳаракат қилиш ҳам яхши хислат. Бундан тежаган қувватимиз эса бизга ҳали кўп керак бўлади.

P/S: Машинани эркаклардан яхшироқ бошқарадиган аёллар ҳам бор. Бу жуда камдан-кам ҳолатларда учрайдиган ва фахрланса арзийдиган истисно. Бироқ сиз айнан шундайлар тоифасига киришингизга ишончингиз комилми?

Автотрассада жинс тушунчаси йўқ! Фақат ҳайдовчи бор. Юқорида айтилганлардан истисно сифатида буни ҳам уқиб олинг. Чунки аёл киши бўлганингиз учун бир марта йўл беришар, ёки хато қилганингизда индашмас, лекин қонун барча учун баробар, рульни тутдингизми, ҳайдовчисиз ва жинсингиз сизни масъулиятдан озод қилмайди. Чап бурилгични ёқиб, ўнгга қайтиш ва бу жараёнда барча бизга йўл беришига умид қилиш нафақат қўпол қоидабузарлик, балки кулгили соддалик ҳам.

Зарарли одатларингиз борми?

Машина бошқараётганда бўяниш. Бизни масхара қилиб тўқиладиган латифалар учун яна бир сюжет топиб бермоқчи бўлмасангиз, машина бошқараётганда диққатингизни фақат йўлга қаратинг. Имкониятларингизга юқори баҳо берманг, бу хавфли!

Орқа ойна чиройли юмшоқ ўйинчоқлар учун қулай жой эмас, акс ҳолда автомобиль ишлаб чиқарувчилар унинг ўрнига жавон ясашарди. У кўчани кўришингиз учун керак. Шундай экан, орқа ойнани беҳудага тўсиб қўйманг.

Бошқарувда асосийси хавфсизлик! Янги олган мўйна пўстинингиз ёки «тимсоҳ терисидан қилинган» баланд пошнали оёқ кийимда машинани бекаму-кўст бошқара оласизми? Жуда кийгингиз келса, машинада турсин, тушганда кийиб оласиз.

Машинани орқага ҳайдаганда, фақат ортга қаранг! Ҳайдовчилик курсларидаги инструкторларнинг таъкидлашича, аёлларга ҳайдашни ўргатишда энг қийини икки нарса экан: ортга юраётганда ҳам олдинга қараш ва...

...йўлнинг ўртасидан ҳайдаш. Баъзан қатнов қисмининг ўнг томонида ҳам биз ўйлагандан кўра кўпроқ жой бўш жой бўлади. Машинани 40 км/соат тезликда йўлнинг чекка чап қисмидан ҳайдаётиб, ортингиздан келаётган машинада ҳам худди сизга ўхшаб тезликни эмас, манзилига «эсон-омон етиб олиш»ни истаётган аёл келаяпти деб ўйламассиз?

Жўртага йўл бермаслик! Яна «трамвай эмас-ку, айланиб ўтсин», деб қўямиз. Айланиб ўтадиган йўлни бўшатиб қўйинг-да! Балки у ростдан ҳам шошаётгандир?

Хулоса

Тўғри, автоуловни бошқараётган аёл кўпчилик эркакларнинг ғашига тегади. Қандайдир қитмирлик қилса, кўнгли тоғдек кўтариладиганлари ҳам йўқ эмас. Бундай пайтда ҳар ҳолда дунёда (йўлларда ҳам) ғаламислардан кўра бағрикенг одамлар кўпроқлиги ҳақида ўйлаш таскин беради. Келинг, эзгуликни ўзимиздан бошлайлик. Йўл бердими, раҳмат маъносида бош силкиб қўяйлик, хато қилдикми, узр сўрайлик. Майли, уларнинг бошқарувда биздан яхшироқлигини тан олайлик. Ахир истаймизми-йўқми, барибир бирор муаммога дуч келсак, уларнинг ёрдамига муҳтож бўламиз-ку! Балон ёрилса, аккумулятор ўтириб қолса ёки Худо кўрсатмасин, бирор авария ҳолати рўй берса кимга қўнғироқ қиласиз? Суғурта агенти ё дугонангизга эмас, турмуш ўртоғингиз, акангиз, жиянингиз, хуллас, бу масалада ёрдам бера оладиган бирор-бир эркакка албатта.

Яшил ранг ва равон йўл ҳамроҳингиз бўлсин, қадрли ҳайдовчи аёллар! Сизга бўш автомобиль қўйиш жойлари ва сабр тилаймиз!

Гулноза АЛИМОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 641 | | Теги: Аёлларга автомобиль бошқариш ҳавасм | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz