SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 22
Mexmonlar: 22
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 17 » Қайнота-келин муносабатлари бузилса: сабаб ва ечимлар
02:11
Қайнота-келин муносабатлари бузилса: сабаб ва ечимлар
«Марғилонда бизнинг шундай келинимиз бор экан-у, билмай юрган эканмиз». Бу машҳур жумлани эшитган ҳар бир қиз Юсуфбек ҳожидек қайнотани орзу қилади. Абдулла Қодирий «Ўтган кунлар»ида ўрни келганда қайнота-келин муносабатларининг ҳам мумтоз намунасини тасвирлаган. Бироқ ҳаётда идеалдан анча йироқ бўлган қайнотаю келинлар оз бўлса-да учраб туради. Бу гал қайнотаси билан тил топиша олмаётган келинлар дардини муҳокама қиламиз.

«Ёмон келин»га айландим»

— Янги келинлигимда қайнотам билан муносабатимиз жуда яхши эди. У киши мени овсинимдан афзалроқ биларди. Орадан олти йил ўтган бўлса-да, менинг қайнотамга ҳурматим заррача ўзгармади, аммо у кишиники тамоман тескарисига айланиб бўлди. Яъни қайнотамнинг энди мени кўргани кўзи йўқ. Бунинг сабабини қайнонам ва овсиним билан таранг муносабатларда кўраман. Мен эрим, қайноғам ва қайнотам билан тил топишган бўлсам-да, оиламиз аёллари билан ҳеч муроса қила олмадим. Айниқса, қайнонам билан кунда-кун ора жанжалларимизга кўп бора қайнотам ҳам гувоҳ бўлди. Мен аразлаб, онамникига кетардим, қайнотам эса тафсилотларни қайнонамнинг талқинида эшитарди. Аммо фақат шу сабабли мени ёмон кўриб қолиши ғалати-ку! Ахир эркак кишининг ўз дунёқараши, атрофдаги, хусусан, оиласидаги воқеаларга нисбатан мустақил нуқтаи назари ва хулосалари бўлиши керак эмасми? Ёки мен хато қилдимми? Қаерда?

Машҳура, 27 ёш

Сабаблар

Қайиқни бир эшкак билан ҳаракатга келтириш мушкул. Сиз тажрибасизлик қилиб, фақат оилангиздаги эркаклар билан муносабатларга эътибор қаратгансиз.

Ҳар қандай хулоса ҳам ўзгариши мумкин. Қайнота назарида бир марта яхши келин бўлиб олиш кифоя эмас. Бу баҳони мунтазам тасдиқлаб туриш, бу номга муносиб эканингизни ҳар лаҳзада исботлаш керак эди.

Қайнотангиз сиздан кўра хотинини яхшироқ билади, сиз эса барибир ҳали унга бегонасиз. Жанжаллардан сўнг уйга кетсангиз, изоҳни, албатта, қайнонангиздан олади-да! «Майдон»ни тарк этмай, охиригача туриш ва муаммоларни иложи борича оила даврасида ҳал этиш зарур.

Маслаҳат

1. Қайнотангиз ўз аёлини суйгани, қадрлагани учун сиз билан муносабатлари ёмонлашган, бу – ҳақиқат. Севимли келин бўлишни истасангиз, кўнгилга йўл топишни қайнонадан бошланг. Ҳақиқатни юзага чиқараман деб, қайнотага арз қилманг. Бу билан уни икки ўт орасида қолдирасиз.

2. Қайнота-келин муносабатларининг нейтрал бўлишига эришинг. Оиланинг бу икки аъзоси ўртасида масофа бўлгани маъқул. Чунки қайнотангиз билан аҳиллигингиз қайнонангизнинг рашкини келтириб, муносабатларингизни янада таранглаштириши мумкин.

3. Унутманг, оиланинг ички сиёсати билан қайнона шуғулланади ва бу муносабатларнинг ёзилмаган қоидалари мавжуд. Бунга амал қилсангиз, фақат ютасиз.



«Хасис қайнота дастидан дод!»

— Қайнотам билан муносабатларимиз илк кунларданоқ ёмон эди. Умуман, оилада у кишининг бирон кимса билан яқин бўлганини билмайман. Феъли тор, ўжар ва зиқналиги боис ҳамма уни ёмон кўрар, айниқса, бечора қайнонамга қийин эди. Чунки эри унинг умрини ҳазон қилганди. Энди навбат фарзандлари, келинлари ва набираларига етган кўринади. Очиғи, кунни сўкиш билан бошлаб, шу билан тугатадиган, келинларининг кир ювишу овқат пиширишини ҳам назорат қиладиган, ҳатто қудалари билан «Ўғлимга нима сарпо қилиб қўйибсан?!» деб жанжаллашадиган кимсани ким ҳам ҳурмат қиларди?! Пичоқ бориб суякка қадалди. Чунки қайнотам фарзандларимга ҳам беҳаё сўзларни айтиб, уларнинг ҳатто еган ҳар бурда нонини ҳисоблайдиган бўлиб қолди. Бошимни қайси деворга уришни билмаяпман…

Назира, 34 ёш

Сабаблар

Қайнотангиз ўз вақтида етарлича меҳр кўриб ўсмаган, балки қийинчилик, йўқчилик даврларини бошдан ўтказган бўлиши мумкин. Меҳр нималигини билмаган инсон уни бошқаларга бера олмайди.

Баъзида эркаклар севимли машғулоти ёки касбини йўқотиб қўйса, шундай аҳволга тушади. Қайнотанинг ҳаётдан бу қадар норозилиги сабаби вақтида аниқланмаган ва унинг қуввати самарали йўсинга буриб юборилмаган. Натижада у уй ишлари, майда-чуйда ташвишларга ўралашиб қолган.

Сизнинг у киши ҳақидаги фикрларингиз дастлабки кунларданоқ ёмон бўлишига ўзингиз ҳам айбдор эмасмисиз? Қайнотангиз ҳақида атрофдагиларнинг таърифлари, ҳикоялари таъсирида шошма-шошарлик билан хулоса чиқармаганмикансиз? Ҳар қандай инсонда ҳам озгина бўлса-да ижобий жиҳатлар бўлиши керак. Бусиз мумкин эмас. Қайнотангизда шуларни кўра олганмисиз?

Маслаҳат

1.Шубҳасиз, бу эркак инқироз даврини бошдан кечираяпти. Яъни у ёрдамга муҳтож инсон. Айни иллат кеча ёки бугун пайдо бўлмай, йиллар давомида аввалига унинг одати, кейин эса феъл-атворига айланиб улгурган. Агар қайнотангизнинг қилиқларидан ўз фарзандлари ҳам азият чеккан бўлса, сиз бу муаммони бартараф эта олмайсиз. Лекин унутманг, вазиятга қандай муносабатда бўлиш ўз қўлингизда.

2. Шу инсонни биринчи рақамли душман деб, фақат у билан уруш стратегиясини тузишга бор маҳоратингизни сарфлашни бас қилинг. Яхшиси, қайнотангизни, жуда оғир бўлса-да, бор ҳолича қабул қилинг. Шунда асабларингизни асраган бўласиз. Агар сизни «Нега энди бунга кўнишим керак?» деган исёнкор савол ўртаётган бўлса, ким ва нима учун бу уйга келганингизни бир эсланг. Оилангиз тинчлиги ва севган ёрингиз ҳурмати учун бу вазиятни бир синов деб билинг. Қайнотангизни турмуш ўртоғингизнинг отаси бўлгани учун ҳурмат қилинг.

3. Агар бу муносабатларга чидаш учун сабрингиз қолмаган ва бу ҳолат соғлигингизга ҳам таъсир этишни бошлаган бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг. Тажрибали руҳшунос бу танг вазиятдан камроқ талофат билан, осонроқ чиқиб кетишингизга ёрдам беради.



Рашк ҳисси

— Қайнотамнинг менга ёмонлиги йўқ, буни яхши биламан. Аммо бир одатини ҳеч қабул қила олмайман. Охирги пайтларда бу ҳол эрим билан муносабатларимизга таъсир қилмоқда. «Хотинингга қарамайсанми, нега бундай кийинади? Тергамайсанми, қаёққа кетаяпти?» деб ўғлини ниқтагани-ниқтаган. Бирон жойга борадиган бўлсам, турмуш ўртоғим ва қайнонамдан кўра қайнотамдан рухсат олишим қийинроқ. Ўзи жуда рашкчи одам, вақтида бу феъли билан қайнонамни ҳам роса куйдирган. Аммо келинга нисбатан бундай қилишини қандай изоҳлаш мумкин?

Манзура, 22 ёш

Сабаблар

Ҳар қандай эркакнинг табиатида мавжуд хусусий мулкчилик ҳисси қайнотангизга ҳам хос. У сизни қарама-қарши жинс вакили сифатида эмас, оиласига тегишли мулк сифатида қизғанади.

Рашкчи эркакларнинг аёлларга нисбатан ўзига хос фикр-мулоҳазалари ва хулосалари бўлади. Асосийси, ишончи кам бўлади. Бу ҳар кимнинг ўз ҳаёт тажрибасига боғлиқ.

Қайнотангиз ўғлининг эр сифатида амалга ошираётган ишларидан кўнгли тўлмайди. Ундан қаттиққўл ва ҳушёр оила бошлиғи тарбияламоқчи.

Маслаҳат

Ўткир қирраларни айланиб ўтишга одатланинг. Қайнотангизнинг асабига тегадиган очиқ-сочиқ кийимларни кийманг.

Унинг аёллар ҳақидаги хулосаларини ўзгартира олмасангиз-да, шахсан ўзингизга боғлиқ мулоҳазаларига анчагина таҳрир киритишингиз мумкин. Бундай эркакларни тинчлантириш учун ҳақиқий уй бекаси, уйим-жойим деб куйиб-пишадиган аёл эканингизни кўрсатинг.

Эрингизнинг чизган чизиғидан чиқмаётганингиз, оилангизда унинг айтгани-айтган, дегани-деган эканига қайнотангиз амин бўлиши керак.
Руҳшунос Шаҳноза ҲАЛИЛОВА тавсиялари асосида Шаҳноза СОАТОВА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 975 | | Теги: Қайнота-келин муносабатлари бузилса | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz