Главная » 2013»Iyul»4 » Ҳайдовчилар энди 2 йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтишади
06:59
Ҳайдовчилар энди 2 йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтишади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма Қарори билан ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситасини бошқаришга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби хақида Низом тасдиқланди.
Мазкур низом Адлия вазирлигида 27 июн куни рўйҳатга олинди.
Мазкур ҳужжатга кўра «А», «В», «С», «D» ҳамда «Е» тоифадаги автомототранспорт, шунингдек трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари 2 йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари мажбурий бўлади. Тижорий асосда йўловчиларга хизмат кўрсатадиган ҳайдовчилар аввалгидай ҳар йилги тиббий кўрикдан ўтадилар.
Тиббий кўрик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика давлат муассасаларида пулли ўтказилади.
Тиббий кўрик муддати 3 календар кундан ошмаслиги керак. Жиддий ва қўшимча текширув ўтказилган тақдирда эса муддат 10 календар кунигача чўзилиши мумкин.
Ҳайдовчилик курсларида ўқимоқчи бўлганлар киришдан бир ой олдин тиббий кўрикдан ўтишлари мажбурий ҳисобланади.
Мазкур Қарор жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга кирди.