SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 12
Mexmonlar: 12
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 4 » Аборт. Зарарсиз деб ўйламанг!
17:43
Аборт. Зарарсиз деб ўйламанг!
Аборт. Зарарсиз деб ўйламанг!

— Ёшим 23 да. Ҳомиламни аборт қилдирмоқчиман. Шу пайтгача икки марта тиббий абортни бошдан кечирганман, бир неча марта ҳомилам тушган. Ҳозирги вазиятда менга уй шароитида ёрдам берадиган воситалар ҳақида маслаҳат берсангиз. Масалани операциясиз ҳал қилсам бўладими?

Дилбар. Тошкент шаҳри

Тўғриси, исмини ўзгартириб ёзишимизни сўраган мухлисамизнинг бу мурожаатидан қалбим ларзага келди. Унинг гаплари шунчалик совуқ эшитилдики… Шундай бўлса-да, бизга мурожаат қилган ҳар бир газетхоннинг саволини жавобсиз қолдирмасликни мақсад қилган эканмиз, бу саволга ҳам жавоб беришга тайёрмиз. Қолаверса, бундай саволлар ўз эгасининг муаммо моҳиятини билмаслигидан, тиббий саводхонлик даражаси қай аҳволда эканидан дарак беради. Аслида бу шунчалар кенг кўламли муаммоки, биргина саҳифада батафсил тўхталиш имконсиз. Шунинг учун мавзу борасидаги айрим маълумотларни келтиришни жоиз топдик. Саҳифамизнинг бугунги эксперти — Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, эндокринолог-гинеколог Динара АЗИЗОВА.

Огоҳ бўлинг!

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ер юзида ҳар йили қарийб 46 миллион сунъий аборт амалга оширилади. Ҳар йили туғиш ёшидаги, ҳомиладорлик билан боғлиқ сабаблардан вафот этаётган 500 минг аёлнинг 15 фоизи аборт асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Қай ҳолларда тиббий зарурат юзага келади?

Ҳомиланинг она қорнида ривожланишдан тўхташи;

у она ҳаётига хавф солиши;

ҳомиладорликнинг рисоладагидек кечмаётгани (масалан, бачадондан ташқаридаги ҳомиладорликда);

ҳомиланинг она қорнида нотўғри ривожланиши…

Шу сингари тиббий зарурат бўлганда сунъий абортлар тухум ҳужайра уруғлангандан кейин 22 ҳафталиккача ўтказилади. Ҳомиладорлик муддатини инобатга олган ҳолда ҳомиладорликни тўхтатиш турли усуллар орқали амалга оширилади:

медикаментоз аборт (яъни дорилар ёрдамида) 2-8 ҳафталикда қўлланилади.

вакуумли аспирация, яъни мини-аборт (2-5 ҳафталикда).

Жарроҳлик усули (6-12, баъзан 22 ҳафталиккача).

Эҳтиёт бўлинг, асоратлари кўп!

Юз бериш эҳтимоли бўлган асоратлар ҳомиладорлик муддати, аборт қилиш технологияси ва сифатига боғлиқ. Умумий қилиб айтганда аборт натижасида қуйидаги сингари асоратлар юзага келиш эҳтимоли бор:

Бачадон перфорацияси, яъни бачадон девори йиртилиши.

Операциядан кейинги қон кетиши туфайли бачадон бўшлиғига қон тўпланиши.

Бачадон бўйни йиртилиши.

Чала аборт, яъни йўлдош ва ҳомила қисмлари қолиб кетса, бачадон бўшлиғи қайта қирилади.

Кўп қон йўқотиш.

Гинекологик инфекциялар.

Ҳайз циклининг бузилиши.

Йўлдош полипи.

Истмико-цервикал етишмовчилик

Эндометриоз

Бачадон найлари ўтказувчанлигининг бузилиши

Бепуштлик ва ҳоказо.

Эксперт жавоби

— Дилбархон, аввало яхшилаб ўйлаб кўринг, балки ҳомилани тушириш фикридан воз кечарсиз? Чунки такрорий абортлар аёл саломатлигига жиддий хавф солади. Агар фикрингиз қатъий ва сизни бу йўлдан қайтаришнинг имкони бўлмаса, албатта шифокорга мурожаат қилинг, асло ўз билганингизча иш тута кўрманг. Ҳомиладорликни халқ табобати усуллари ёрдамида тўхтатишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу бир қанча жиддий асоратларни юзага келтиради. Иссиқ ванналар ҳам, оғир жисмоний меҳнат ҳам, гиёҳлар дамламаси ҳам сиз кутган натижани бермайди, аксинча турли нохуш ҳолатларни, масалан, бачадондан қон кетиш хавфини юзага келтиради. Натижада операциядан қочиш учун йўл қўйган хатонгиз учун, аксинча операция столига ётишингизга тўғри келиб қолиши мумкин.

Умуман олганда, абортларнинг олдини олиш учун исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш лозим.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1755 | | Теги: Аборт. Зарарсиз деб ўйламанг! | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz