Қўшиқчи Тина Тернер ўзининг севгилиси немис продюсери Эрвин Бахга турмушга чиқди. Фуқаролик маросими бир неча кун олдин Швейцарияда бўлиб ўтди.
Маҳаллий хукумат вакилларининг сўзларига қараганда, 73 ёшли қўшиқчи ва 57 ёшли продюсер Кюснахтеда, Цюрих кантонида турмуш қуришди. Ҳудди шу ерда якшанба 21 июл куни Тернер ва Бахнинг никоҳ маросимлари бўлиб ўтади. Маросим буддавийлик анъаналарига ҳос тарзда ўтади. Тўй куни Тернер Жоржио Армани томонидан тақдим этилган либосда бўлади.
Тантанага Дэвид Боуи, Эрос Рамазотти, Шаде, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар таклиф қилинган.
Тина Тернер ва Эрвин Бах 1985 йилда Лондондаги тадбирлардан бирида танишишган. Бир йилдан сўнг улар учраша бошлашган. 2013 йилнинг баҳорида эса уларнинг турмуш қуриш истаклари борлиги маълум бўлди. Ҳудди шу йилнинг апрелида Тернер Швейцария паспортини олди. Бах билан бирга у Швейцарияда кўп йиллардан бери яшайди.
Тернер учун ушбу никоҳ иккинчиси бўлди. Аввал у ўзининг ҳамкасби мусиқачи Айк Тернерга турмушга чиққан эди. Улар 1962 йилда турмуш қуриб, 1978 йилда ажрашган.