Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » 480 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди
22:37 480 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди |
Мамлакатимиз олий ўқув юртларига кириш учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш якунланди.
Давлат тест маркази маълумотларга кўра, бу йил имтиҳон топшириш мақсадида 480 мингдан зиёд абитуриент ўз ҳужжатларини қабул комиссияларига бориб топширган. 21 июль соат 01:00 га бориб топширилган ҳужжатлар сони 480397 тани ташкил этган. Бу мустақиллик йилларида қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий ҳисобда бу йил кириш имтиҳонида бир ўринга 8,47 киши давогарлик қилиши маълум бўлди.
Энг кўп ҳужжат топширилган ўқув юрти - бу Термиз давлат университети бўлди: 24,88 минг абитуриент айнан ушбу олийгоҳ талабаси бўлиш истагини билдирган. Бу ерда битта ўринга 14,99 киши тўғри келмоқда. Андижон давлат университетига 19,53 мингта ариза (танлов — бир ўринга 13,8) ва Жиззах давлат педагогика институтига 18,83 мингта ариза (танлов — бир ўринга 11,73) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил бакалаврга қабул қилиш квотаси 56,6 минг кишини ташкил этади. Шундан 19,12 мингтаси давлат гранти асосида, 37,48 минг киши эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари шу йилнинг 1 август куни ўтказилади.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 726 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|