SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 09:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 15 » 15.07.2013 - Futbol Yangiliklari
16:47
15.07.2013 - Futbol Yangiliklari
Флорентино Перес: «Реал» кучли футболчи билан музокара олиб бормоқда, аммо кимлигини айтмайман


Мадриднинг "Реал" клуби навбатдаги йирик трансферга қўл уриши кутилмоқда. Бу ҳақида клуб президенти Флорентино Перес хабар бериб ўтган.

"Биз ёш жамоа шакллантирмоқдамиз, шундай экан яхши ўйин намойиш қиламиз. Жамоамиз жуда рақобатбардош бўлади.
Айни вақтда жуда кучли бир футболчи билан музокара олиб бормоқдамиз. Аммо вазият ойдинлашмагунга қадар унинг номини айтишни истамайман. Мени тушунасиз деб умид қиламан", - дейди Перес.

***

«Арсенал» Суареснинг трансфери борасида янги таклиф билан чиқди

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти "Ливерпуль" жамоасининг уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес учун курашда таслим бўлгиси келмаяпти. Британия матбуотининг хабарига кўра, "канонирлар" "қизиллар”га 35 миллион фунтга тенг таклиф билан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ливерпуль" "Арсенал"нинг 30 миллион фунтлик таклифини рад этди.

Уругвайлик футболчига номзодлар қаторида шунингдек Мадриднинг "Реал" клуби ҳам бор. Футболчининг ўзи "Ливерпуль"ни тарк этмоқчилиги ҳамда Англиянинг бошқа клубларидан бирига ўтишга тайёрлигини айтди.

***

Кавани «ПСЖ» билан шартнома имзолаш учун Парижга етиб борди

Кавани «ПСЖ» билан шартнома имзолаш учун париж етиб борди"Наполи" клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани бугун эрталаб Парижга етиб борди. У бугун "Пари Сен-Жермен" жамоаси билан шартнома имзолаши керак. Футболчи ва унинг вакиларини билан Париж аэропортида кўришган. У ердан Кавани тиббий кўрикдан ўтиш учун маҳаллий клиникалардан бирига кетди.

Келишув имзолангани ҳақида бугун расман эълон қилиниши кутимоқда. Уругвай термаси футболчисининг янги клубидаги йиллик маоши, бонусларсиз 10 миллион еврони ташкил қилади.

***

Мойесга танлов тақдим этишди: Роналду ёки Бэйл

Англия чемпиони «Манчестер Юнайтед» клуби Криштиану Роналду ёки Гарет Бэйл каби Жаҳоннинг энг яхши футболчиларига пул сарфлашга тайёр.

Клуб ижрочи директори Эд Вудворд жамоа 60–70 миллион фунтдан ҳам қимматроқ турадиган футболчиларни сотиб олишга шай ҳолатда эканини маълум қилди.

«Бизнинг трансферларга чекловимиз йўқ, бироқ бизда шахсий йўл бор. Агарда Дэвид юлдузларни сотиб олишни истаса, биз албатта буни амалга ошира оламиз», — дейди Эд.

Хабарларга кўра Мойесга танлов тақдим этилди: «Реал» вакили Криштиану Роналду ёки «Тоттенхэм» юлдузи Гарет Бэйл.


***

Йоветич 28 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтмоқда

"Фиорентино" клуби ярим ҳимоячиси Стеван Йоветич ниҳоят "Манчестер Сити"га ўтиш арафасида турибди.

Бугун тонгда футболчининг агенти Фали Рамадани италияликлар клуби раҳбарияти билан учрашган. Эртага тонгда трансфер амалга ошгани ҳақида расмий хабар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Рамадани айни вақтда Йоветичнинг шахсий шартномаси борасидаги сўнгги саволларни ҳал қилиш учун Манчестерга отланган. Футболчининг трансфери "шаҳарликларга" 28 миллион евро атрофидаги маблағга тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Йоветич "Фиорентино" клубининг мавсумолди йиғинида иштирок этмаяпти.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 477 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz