Статистика |
Hozirda saytda: 27 Mexmonlar: 27 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 9 » "Zo`r - zo`r star" миллий танловининг ғолиблари аниқланди
12:15 "Zo`r - zo`r star" миллий танловининг ғолиблари аниқланди |
"Истиқлол” саройида "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда "Beeline”савдо белгиси ҳамкорлигида ташкил этилган "Zo'r-Zo'r Star” телевизион мусиқий лойиҳаси якунига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтди.
p
Илк бор ташкил этилган "Zo'r-Zo'r Star” ижодий лойиҳаси мусиқа соҳасида изланаётган янги номларни кашф этиш, уларнинг катта саҳналарга чиқиши учун имкон яратишдан иборат. Лойиҳа бошланганидан буён ўтган икки ой мобайнида кўплаб ёш хонандалар ўз истеъдоди ва маҳоратини намойиш этди.
Уларнинг ижросидаги замонавий ва мумтоз, миллий йўналишдаги қўшиқлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан бирга томошабинлар, мусиқа ихлосмандлари томонидан овоз бериш йўли билан баҳолаб борилди.
Лойиҳа доирасидаги концертлар "НТТ” ва "Форум-ТВ” телаканаллари орқали эфирга узатилди. Айни пайтда ёш ижрочилар учун хонандалик, хореография, саҳна маданияти каби йўналишлар бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Гала концертда танловнинг барча 10 нафар иштирокчиси ва ўзбек эстрадаси юлдузлари қатнашдилар. Улар томонидан танлов мобайнида ижро этилган энг муваффақиятли қўшиқлар ва дуэтлар тақдим этилди.
Тадбир якунида эса илк марта ўтказилган мазкур бетакрор танлов ғолиблари эълон қилинди. Демак, овоз бериш якуний натижаларига кўра: 1 - ўрин - Улуғбек Холиқовга (63 445 овоз);
2 - ўрин - Шахло Аҳмедовага (48 197 овоз);
3 - ўрин - Яна Бахтиевага (24 649 овоз) насиб этди.
Яна Бахтиевани Ўзбекистон халқ артисти, Абдухошим Исмоилов табриклади, иккинчи ўринни олган шахло Аҳмедова «Beeline» бош директори Андрей Сафронюкдан совғаларни қабул қилиб олди. Ва ниҳоят, биринчи ўрин соҳиби Улуғбек Холиқов клипини суратга олиш, мусиқий албомини ёзиш ва продюсерлик маркази билан шартнома имзолаш имкониятига эга бўлди.
Ғолибларни тақдирлаш учун саҳанага ғоя муаллифи, Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова чиқди ва нутқ сўзлади:
"Мен ушбу танлов ҳақиқатдан байрамга айланиб кетганидан жуда ҳурсандман. Афсуски, бизнинг "юлдузлар" ҳар доим ҳам жонли ижрода куйлашмайди. Мен бугун мана шу саҳнада турган ёшларга уларнинг барчаси "юлдуз" эканини айтмоқчиман. Улар бугун нафақат профессиональ ҳаётга, балки ушбу қутлуғ саҳнада жонли ижрода куйлаш учун биринчи қадамни ташладилар. Жонли ижро томошабинлар учун ҳам, ижрочилар учун ҳам бошқача ҳиссиёт беради, жонли ижрода нолалар юракдан чиқади. Мен ушбу байрам учун барчага катта раҳмат айтман. Устоз ва ўқитувчилар, барча мухлислар, оналар ва оталар, интернетда мухлислик қилган барча, барчага раҳмат. Лойиҳа қатнашчиларига раҳмат! Булар шу ерда оёққа туриб, шу ерда ўзларига ишонч ҳочсил қилишди. Уларнинг ҳатто кўз қарашлари ҳам ўзгарди. Ва албатта "Beeline" компаниясига катта раҳмат. Зеро у ана шундай қизиқарли ва миллий танловни ўтказишга қарор қилган ва ўзида куч топа олган биринчи компаниядир. Мен ана шу йўлни босиб ўтмоқчи бўлган барчага, уларнинг сафи кўпайишини ва бундай лойиҳалардан чўчимасликларини тилайман. Zo`r - Zo`r Star аллақачон рамзга, брендга айланди. Ушбу танловни қўллаб-қуватлаган барчага коттадан-катта раҳмат. Сизларнинг олқишларингиз туфайли танлов муваффақият қозонди".
Гулнора Каримова ўз нутқида яна бир сюрпризни эълон қилди. Россиянинг етакчи ижодий олий ўқув юртларидан бири - ГИТИСда ўқиш учун Фонд Форум ва "Россотрудничества"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси гранти. Ушбу грант танловнинг иқтидорли иштирокчиларидан бири Роман Ветровга топширилди.
|
Категория: O'zbek yulduzlari |
Просмотров: 760 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|