SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 05:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 19 » Жуфтингизга қайта ошиқ бўлишни истасангиз…
22:33
Жуфтингизга қайта ошиқ бўлишни истасангиз…
Ҳаёт қизиқ-да. Кечагина бир-бирингизга меҳр билан тикилиб, тўй кунини соат санаб кутиб, васл онларини энтикиб ўтказгандингиз. Орадан бир неча йил ўтиб, турли қийинчиликларни биргаликда енгиб, ўрни келганда ён бериб, бир неча фарзанд кўриб, эндигина турмушингизни барқарорлаштирганингизда боқсангиз, ҳаммаси ўтиб кетибди. Туйғулар, эҳтирослар, орзиқишу кашф этишлар… Ҳеч биридан асар ҳам йўқ. Жуфтингиз иккингизни боғлаб тургани фақат одатлару фарзандлар. Гўёки сиз ишқ қасрини барпо этиб, унда бахтиёр яшаётган жуфтлик эмас, шунчаки фарзандларнинг ота-онаси… «Мен аввалги туйғуларни қайтаришни, эримни бир пайтлардагидек оташин ва гўзал муҳаббат билан севишни истайман», деб ўйлайсиз. Ўйлайверманг-да, ҳаракатни бошланг!

Барини бирга ҳал қилинг

Олимларнинг фикрича, муносабатларни қайта тиклашдан кўра янгисини бошлаш осонроқ экан. Демак, йўқотилганларни қайтариш мушкулроқ. Шу сабабли, аввало, борини авайлашга, туйғуларни вақти-вақти билан софлаштириб туришга ҳаракат қилиш керак. Муносабатлар оқар сув каби доимо ҳаракатда, ривожланишда бўлиши шарт. Тўхтаб қолдими, айний бошлайди. Севги, бу — меҳнат дегани. Меҳнат бўлганда ҳам, машаққатли, ҳар куни амалга оширилиши лозим бўлган, узоқ давом этадиган, айни дамда қизиқарли ва керакли жараён. Агар ўз ҳолига ташлаб қўйсангиз, туйғулар кўп ўтмай чок-чокидан сўкилади, оилавий ҳаёт барбод бўлади ёки бир умрлик азобга айланади.

Жуфтингизга ширин сўзларни нақадар кўп ва тез-тез айтасиз? «Сизга мана бу кўйлак ярашибди!», «Бугун бошқачасиз?!», «Борингизга шукр!» деган оддийгина, аммо ҳаётбахш жумлалар кўп нарсага қодир. Нонуштага у севган нарсаларни пишириб қўйиш, томоғи шамолламаслиги учун иссиқ шарф сотиб олиш, компьютер олдида ишлаб ўтирганида столи устига ширин чой билан мазали пишириқ қўйиб кетиш… Буларнинг бари оддийгина эътибор намуналари. Аммо уларнинг оилавий муносабатларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти беқиёс.[www.BePuL.NeT - Sevimli portal ]

Ҳамма нарса ўзгаради, жумладан, ўзимиз ҳам. Шундай экан, туйғулар нега ўзгармасин? Масала шундаки, ўзгаришлар сизнинг назоратингизда, айнан сизнинг хоҳишингиз билан кечсин. Акс ҳолда, сиз истамаган йўсинга бурилиб кетиши мумкин.

Муҳаббатни қандай қайтариш мумкин, деган савол устида бош қотирар экансиз, аввало, жуфтингиз билан ҳамкор ва ҳамдам бўлишга интилинг. Оилавий муаммоларнинг «меники-сеники»си бўлмайди. Барини ҳамжиҳатликда ҳал қилишга ўрганинг. Кўпроқ ёрдам беринг, ўрни келганда кўмак сўрашни ҳам билинг.

Ажиб хотираларни биргаликда эсланг!

Ҳаммаси қачон, қаерда, нимадан бошланганди? Илк учрашган онингиз, биринчи нигоҳ, айтилган сўз, берилган арзимас совға… Ўша онлар кўнглингиздан кечган ҳислар, миянгизни банд этган хаёлларни эслай оласизми? Уриниб кўринг. Иложи бўлса, ёрингиз билан бирга ўша жойларга яна боринг. Ўша муҳитга қайтишга ҳаракат қилинг. Мана, у сизни қўлида гулдаста билан кутиб турган жой, ана, бирга музқаймоқ еган қаҳвахона, қўлингизни сўраганида тақдим этган узуги… Юрагингиз дукиллаб, келажакка умид билан боқаяпсиз, оқ-ойдин орзуларга чўмаяпсиз!.. Тўй кунини эсланг. Бунга фотосуратлар, видеотасвирлар ҳам ёрдам беради. Хуллас, тез-тез шу онларни ёдга олинг. Ҳар сафар янги бир детални хотирлашга интилинг. Хотиралар — энг яхши табиб. Балки ўша ширин дамлардан айримларини қайтаришга уринарсиз?!

Саёҳатга чиқинг!

Асал ойи — ажойиб давр. Атрофдагилар олдида жуфтингизга тик боқишга уялган, имо-ишоралар, ним боқишлар воситасида дийдорлашган, ёлғиз қолганингизда бир-бирингизни ширин лақаблар билан атаган пайтлар ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмайди. Ўшанда эрингиз сиз учун, сиз эса унинг учун энг қизиқарли инсон эдингиз. Тонггача давом этган суҳбатлар-чи? Уларни унутиб бўларканми? Баъзилар бу даврни саёҳатда, бошқалар оила даврасида ўтказган. Борди-ю асал ойингизни қайнонаю қайнота бағрида кечирган бўлсангиз, энди сафарга чиқиб, ўша даврни такрор яшаб ўтишингиз мумкин. Икки ҳафтагина эру хотин бирон сиҳатгоҳ ёки оромгоҳга кетинг. Ишонинг, айрим китобларни фақат бир марта эмас, қайта-қайта ўқиса бўлади. Муҳитни ўзгартирсангиз, мутолаадан янги таассуротлар олишингиз шубҳасиз.[www.BePuL.NeT - Sevimli portal ]

Қизиқишларни муштараклаштиринг!

Эрингиз билан умумий хобби топинг. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, умумий машғулоти бор эр-хотинлар орасида ажрашувлар кам бўлар экан. Гаплашишга мавзулар кўпаяди, ҳатто баҳслар ҳам конструктив характер касб этади, яъни улар ниманидир бузиш эмас, яратишга қаратилади. Агар ижодкор бўлсангиз, бу айниқса қўл келади. Ижодкорлар муносабатлар ҳақида гаплашишни, уни тасвирлаш, ифодалашни хуш кўришади. Шу сабабли бу хоббидан бирон шоҳ асар яратилиши ҳам мумкин. Муҳими, оилангиз сақланиб қолади.

Раҳмат айтишни унутманг!

Ўзингиз учун миннатдорчилик дафтари тутинг. Унга ҳар куни никоҳингиздаги эзгу жиҳатлар, ёрингиздан эшитган ширин сўзингиз, олган совғангиз, унинг арзимас бўлса-да эътибори, хуллас, жамики «бонус»ларни ёзиб боринг. Масалан, «Яхшиямки, эрим камгап, шу туфайли бугун катта жанжалнинг олди олинди» ёки «Шукрки, қатъиятли, акс ҳолда биримиз икки бўлмасди». Айримлар эрининг уйда кам бўлишидан нолийди. Бунинг нимаси ёмон? Эр-хотин камроқ кўришса, бир-бирини кўпроқ соғинади. Бошқалар аксинча, эрининг уззукун уйда ўтиришидан безор. Ёнингизда эмас, бошқа аёлникида ўтирганда бахтли бўлармидингиз? Яхшиси, «Азизим, борингизга шукр!» деган сўзларни битинг. Хуллас, буни шукроналик дафтари деса ҳам бўлади. Ёрингиздан жаҳлингиз чиққанда ёки «Бўлди, сабр косам тўлди», дея онангизникига отланганингизда ўн дақиқагина шу дафтарни ўқисангиз, ҳаммаси жойига тушади. Ҳар қандай муносабатларда ҳам ижобий ва салбий жиҳатлар бўлади. Ақлли аёл ижобийларини кўриб, уларни кўпайтиришга интилади. Нодон хотин эса, аксинча, фақат салбийларига эътибор қаратади. Натижада улар ўз-ўзидан кўпаяверади.

«Муҳаббатни қандай қайтариш мумкин?» деган саволга, эҳтимол, ҳеч ким аниқ жавоб бера олмас. Чунки бу ҳар бир оиланинг ўзига хослиги, жуфтликнинг хоҳиш ва иродасига боғлиқ. Фақат бир нарса аниқ: бир-бирингизни чиндан севсангиз, бахтли бўласиз!

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 823 | | Теги: Жуфтингизга қайта ошиқ бўлишни иста | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz