Унда қайд этилишича "Ўздунробита" МЧЖ кредиторларининг 2013 йил 31 майдаги 2-сонли йиғилиш баённомасига ва суд бошқарувчисининг 2013 йил 31 майдаги 117-сонли буюртномасига асосан «Ўздунробита» МЧЖ Хорижий корхонасига тегишли бўлган мулкий мажмуа бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига қўйилади.
Мулкий мажмуанинг бошланғич баҳоси – 600 млрд. сўм ($288,241 млн.дан ошиқ) этиб белгиланган.
Савдоларда иштирок этиш учун сотиладиган мулк бошланғич нарҳининг 20%ни тўлаш керак. Савдоларда қатнашиш учун аризалар 28 июнь, соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Аукцион савдоси - савдо ташкилотчиси — «Ko’chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ томонидан 2013 йил 1 июль куни соат 11.00 да ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Хўжалик суди шу йилнинг 22 апрель куни «Ўздунробита» МЖЧ ХКни банкрот деб эълон қилганди.