Главная » 2013»Iyun»20 » Ўзбекистондан чиқадиган биринчи планшетнинг техник имкониятлари қандай?
00:03
Ўзбекистондан чиқадиган биринчи планшетнинг техник имкониятлари қандай?
Ўзбекистонда шу йилнинг учинчи чорагидан бошлаб планшетларни ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар бергандик.
"OliveTelecom" Ўзбекистон ва Ҳиндистон қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган мазкур компьютер-планшетларининг техник кўрсаткичлари маълум бўлди.
Демак, "Навоий" ЭИИЗ жойлашган корхонадан чиқадиган планшетнинг номи - OlivePadV-T300 бўлиб, экрани ҳажми 480х800 пиксел, ўлчами эса 180 мм (7 дюм).
Планшет 1 Ггц частотали процессор билан жиҳозланган ва Android 4.0 (Ice-cream Sandwich) операцион тизимида ишлайди.
0,3 мегапикселли камера, Wi-Fi, USB 2.0, Earphone Jack билан таъминланган. Хотира майдони 4 Гб лекин 32 Гб.гача ошириш мумкин. Аккумуляторининг қуввати 3600mAh.
Шунингдек OlivePadV-T300 планшети нарҳига ҳам аниқлик киритилди. Маълум бўлишича мазкур янги техника 375 минг сўмдан савдо расталарига чиқарилади. Аввалроқ унинг нархи 300 минг сўм атрофида бўлиши эълон қилинганди.