Статистика |
Hozirda saytda: 11 Mexmonlar: 11 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 9 » Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борувчилар сони қисқартирилиши мумкин
12:16 Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борувчилар сони қисқартирилиши мумкин |
Бу йил Ҳаж зиёратини амалга оширадиган ўзбекистонлик мусулмонларнинг сони 20% га камайтирилиши мумкин. Гап шундаки, 12uz интернет нашрининг ёзишича Қирғизистон дин ишлари бошқармасига Саудовской Арабистондан мактуб келган. Унда Каъбада таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, шунингдек Жидда ва Мадина аэропортлари кенгайтирилаётгани муносабати билан барча мамлакатлардан келувчи зиёратчиларни вақтинчалик 20%га қисқартириш ҳақида қарор қабул қилинган.
Агар ушбу хабар ўз тасдиғини топса бу йил мамлакатимиздан Ҳажга борувчилар сони 5 мингтадан 4 мингтага камайтирилиши мумкин. Бироқ Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасида бу ҳақда расмий хабар эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март - 1 апрел кунлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ва ЎМИ фатво бўлими бошлиғи А.Турсуновлардан иборат Ўзбекистон Ҳаж делигацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ишлари вазирлиги таклифига биноан мазкур давлатда хизмат сафарида бўлиб қайтган эдилар.
Ўзбекистон делегацияси 27 март куни Ҳаж вазирлигининг Жидда шаҳридаги қароргоҳида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ишлари вазири Бандар бин Муҳаммад Ҳажжар билан ҳам учрашган ва томонлар 2013 йил ҳаж мавсумини тартибли ўтказиш бўйича шартнома баённомасини имзолашганди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 713 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|