SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 14:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 7 » Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиши «МТС»нинг чоракдаги фойдасини 17 фоизга камайтирди
22:18
Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиши «МТС»нинг чоракдаги фойдасини 17 фоизга камайтирди
Россиядаги энг йирик симсиз алоқа оператори ҳисобланган «МТС»нинг 2013 йил биринчи чоракда кўрган фойдаси 17 фоизга камайган. Bloomberg ахборот агентлиги хабарига кўра, бунга компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиши ва рублнинг қадрсизланиши сабаб бўлган.

Компаниянинг соф фойдаси 2013 йилнинг биринчи чораги давомида, ўтган йилги 15,6 миллиард рублдан 13 миллиард рубль (402 миллион доллар)гача камайган. Савдолар ҳажми умумий 2 фоизга ўсиб, 92 миллиард рублни ташкил этган.

Компания абонентларининг мобил интернет хизматларидан фаол фойдаланиши ушбу йўналишдаги компания даромадлари 37 фоизга ошишини таъминлади ва овозли хизматлардан келадиган даромаднинг камайиши ўрнини тўлдириш, шунингдек, Ўзбекистон бозоридан чиқиб кетиш ортидан келган зарарларни қоплаш имконини берди. Компания бош ижрочи директори Андрей Дубовсковнинг сўзларига кўра, мобил интернет хизматлари даромадлари бўйича «МТС» асосий рақобатчиларидан бири – «Мегафон»га деярли етиб олган.

Қайд этиш жоиз, «МТС» Россиядан ташқари, Арманистон, Беларусь, Украина ва Туркманистон мобил алоқа бозорларида ҳам ишлайди.

«МТС»нинг Ўзбекистондаги шўъбаси – «МТС-Ўзбекистон» («Ўздунробита») 2012 йил июль ойида амалда хизмат кўрсатишни тўхтатган, 2013 йил апрелида эса банкрот деб топилган эди. Компанияга қарши Ўзбекистоннинг бир қатор органлари томонидан 1 миллиард доллардан ошиб кетувчи даъволар эълон қилинган, унинг мансабдор шахслари эса Ўзбекистон қонунларини бузганлиги учун халқаро қидирувга берилган.

2013 йил июнь ойида «МТС-Ўзбекистон» активларини Жанубий Кореянинг Korea Telecom корпорацияси сотиб олишни режалаштираётгани маълум бўлди.
Категория: Mobil telfonlar | Просмотров: 448 | | Теги: Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиши | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz