SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:55
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 26
Mexmonlar: 26
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 7 » Ўзбекистонда "аспирантура" ва "докторантура" тушунчалари ортиқ ишлатилмаслиги мумкин
10:57
Ўзбекистонда "аспирантура" ва "докторантура" тушунчалари ортиқ ишлатилмаслиги мумкин
Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда парламентнинг Қуйи палатаси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун лойиҳасининг мақсади тадбиркорлик субъектларига янада кенг эркинликлар бериш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг жавобгарлигини янада либераллаштиришдан иборатдир. Унда жумладан, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш таклиф этилмоқда.

«Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида Меҳнат ва Уй-жой кодекслари, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига тегишли ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда. Яъни, ушбу қонун ҳужжатларидан «аспирантура» тушунчасини чиқариб ташлаш, «докторантура» тушунчасини «катта илмий ходим-изланувчилар институти» тушунчаси билан, «илмий даражалар» тушунчасини эса «илмий даража» тушунчаси билан алмаштириш назарда тутмоқда.

Йиғилишда «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги (Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида мувофиқликни баҳолаш тўғрисида) Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу масала юзасидан сўз олганлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида мавжуд аккредитация тизимининг янада такомиллашиши ва Миллий аккредитация тизимида мувофиқликни баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларининг халқаро майдонда эътироф этилишига замин яратишини алоҳида таъкидлашди.

Фракциялар йиғилишларида «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.

Иккинчи ўқишда муҳокама учун киритилаётган мазкур қонун лойиҳаси орқали ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсати белгилаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, ушбу қонун лойиҳаси орқали республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари, улар фаолиятини тартибга солиш қоидалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ихтиёрий, шартли ва мажбурий тиббий текширувлардан ўтиш тартиби ҳамда касалликни тарқатганлик учун жавобгарлик масаласи ҳам алоҳида нормаларда мустаҳкамланмоқда.

Депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мамлакат миқёсида стратегик аҳамиятга эга бўлган нефть ва газ маҳсулотлари соҳасидаги жиноятларнинг содир этилиши учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ҳамда қувур ўтказгичлар устидан назорат қилишни янада самарали тизимини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан фракцияларнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 947 | | Теги: Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари сиёс | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz