Главная » 2014»Iyul»19 » Ўзбекистонда ҳар икки оиланинг бири енгилавтомобилга эга
04:30
Ўзбекистонда ҳар икки оиланинг бири енгилавтомобилга эга
Ўзбекистондаги оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи 2 тадан енгил автомобилга эга. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. “Агар 2000 йилда ҳар 100 оилага ўртача 20 та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, бугунги кунда бу рақам 41,4 тага етган. Оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга”,-дейилади хабарда. Шунингдек, бугунги кунда автомобилсозлик саноатида 18 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон автомобиль саноатининг 250 дан ортиқ дилери фаолият кўрсатаётганлиги қайд этилган.