Главная » 2013»Iyun»18 » Ўзбекистонда 74 минг автомобил газга ўтказилади
23:25
Ўзбекистонда 74 минг автомобил газга ўтказилади
2013-2017 йилларда Ўзбекистонда 74 минг донадан зиёд автомобиль транспорти табиий газга ўтказилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ўзбекистонда барқарор ривожланиш бўйича ҳукуматлараро комиссия илмий-ахборот маркази бўлими бошлиғи Баҳодир Раҳмонов маълум қилди.
«Правда востока» газетасида чоп этилган мақолада, автомобилларни газга ўтказиш жараёни Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган 2013-2017 йилларда атроф-муҳитни асраш дастури доирасида амалга оширилади.
Раҳмоновнинг таъкидлашича, 2008-2012 йилларда ҳам ҳаракатдаги воситаларнинг атмосферани ифлослантирувчи захарли чиқиндиларини камайтириш мақсадида 161 мингдан зиёд автотранспорт воситалари газга ўтказилган.
Бундан аввал 2011-2015 йилларда автомобил транспорти воситаларини газ баллонлари билан жиҳозлаш бўйича бешта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.
2015 йил охирига бориб, Ўзбекистонда 352та автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларини қуриш режалаштирилган (АГТКС). 2016 йилда эса сиқилган газ билан ҳаракатланадиган автомобиллар сонини 29%га етказиш кўзда тутилган.
2013 йил, 27 майда Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2013-2017 йилларда атроф-муҳитни асраш дстури қабул қилинган бўлиб, дастурдан 68 лойиҳа ўрин олган. Уларни амалга ошириш учун 89,39 млрд. сўм сарфланади