SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 07:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 20 » Ўзбекистон (U20) Туркияга етиб борди ва машғулотларга киришди
22:18
Ўзбекистон (U20) Туркияга етиб борди ва машғулотларга киришди
Ўзбекистон U20 ёшлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 19 июнь, чоршанба куни Туркиянинг Бурса шаҳрига етиб келди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари жой олган ҳаво кемаси Тошкентдаги маҳаллий вақт билан 8:15да учиб, салкам беш соат деганда нафақат Туркиянинг, балки Евроосиёнинг энг катта маданий, сиёсий ва иқтисодий марказларидан бири ҳисобланган Истанбулга шаҳрига келиб қўнди. Ёшлар терма жамоаси аъзолари, ФИФА томонидан олдиндан белгиланган режа асосида, аввал Истанбулдан Яловага салкам икки соат давомида «Истанбул денгиз автобуслари» компаниясига тегишли «Султон Сулаймон» паромида, сўнгра, мусобақа ташкилотчилари томонидан Аҳмаджон Мусаев шогирдлари учун ажратилган ва «Özbekistan» ёзуви туширилган махсус автобусда ЖЧ-2013нинг шиори – «Юлдузлар шу ерда порлайди» («Yıldızlar Burada Yükseliyor»)билан тўлдирилган Бурса шаҳрига етиб келишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси инсоният тарихидаги энг буюк салтанатлардан бири ҳисобланган Усмонийлар империясининг илк пойтахти бўлган Бурса шаҳридаги «Crowne Plaza» меҳмонхонасида ЖЧ-2013 баҳслари «F» гуруҳидаги қолган жамоалар – Янги Зеландия, Хорватия ва Уругвай терма жамоалари билан бирга истиқомат қилмоқда. Эътиборли томони, «Султон Сулаймон»даги Истанбулдан Яловагача, сўнгра Яловадан Бурсагача бўлган йўлда Хорватия ёшлар терма жамоаси делегацияси ўзбекистонликлар билан бирга келди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа мезбонлари ва ташкилотчилари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегациясини жуда илиқ кутиб олишди ва турк меҳмоннавозлигининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишди. Жаҳон чемпионати баҳслари умуман бошқа савиядаги мусобақа эканлигини мусобақага жалб этилган ходимларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашувидан ҳам билиш қийин эмас. Ўз навбатида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари яратилган шароитлардан мамнун эканликларини маълум қилишди.

Аҳмаджон Мусаев шогирдлари шу куннинг ўзидаёқ дастлаби машғулотларни ўтказишди. «Бурсаспор» клубининг «Вакифкўй» базасида ташкил этилган машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Жумладан, жароҳати сабаб Испанияда ташкил этилган сўнгги хорижий йиғинни ўтказиб юборган терма жамоа сардори Владимир Козак ҳам Тошкентдаги сўнгги машғулотлардаёқ жамоа билан бирга машғулотларда тўлақонли иштирок этишни бошлаган эди.

Узоқ йўл босилганидан сўнг ўтказилгани сабаб, терма жамоа мураббийлар штаби Туркиядаги илк йиғинда футболчиларга кўп юклама беришмади. Футболчилар енгил машқлар билан чекланиб, асосан, жамоаларга бўлиниб тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратишди. «Вакифкўй»даги машғулотлардан сўнг футболчилар сузиш ҳавзасида бўлишди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтишни ният қилган ушбу терма жамоадаги муҳит аъло даражада, футболчилар эса ҳал қилувчи ўйинларга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихидаги учинчи бора ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 23 июнь куни Янги Зеландия, 26 июнь куни Хорватия, 29 июнь куни эса Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 432 | | Теги: Ўзбекистон (U20) Туркияга етиб борд | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz