Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 1 » Ўзбекистон термаси сардори Корея футбол уюшмаси сайти «дарвозабон»ларидан бирига айланди
12:36 Ўзбекистон термаси сардори Корея футбол уюшмаси сайти «дарвозабон»ларидан бирига айланди |
Жанубий Кореянинг «Сёнгнам» футбол клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг ўйин вақтида олинган сурати Корея футбол уюшмаси расмий сайти кириш саҳифасига жойлаштирилди. Сервер Жепаровнинг бурчак зарбасини амалга ошираётгани тасвирланган сурат Корея футболига оид бошқа суратлар билан алмашиб туради.
Осиёнинг 2008 ва 2011 йиллардаги энг яхши футболчиси ҳисобланадиган Сервер Жепаров 2013 йил бошида Жанубий Кореянинг «Сёнгнам Ильва» клуби билан шартнома имзолаган эди. Футболчи ҳозиргача клуби сафида 10та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.
Сервер Жепаров бунгача ҳам Кей-Лигада тўп суришга улгурган. Жумладан, 2010-2011 йилларда «Сеул» клуби сафида тўп сурган Жепаров, 2010 йилги мавсум якунларига кўра Жанубий Корея чемпионлигини қўлга киритган эди. Кейинчалик футболчи Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клубига ўтди, бироқ ўзбекистонлик футболчининг Яқин Шарқдаги фаолияти кўп ҳам муваффақиятли чиқмади.
Сервер Жепаров 2002 йилдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи ўтган давр мобайнида миллий терма жамоа сафида, UzFootball маълумотларига кўра, 91 учрашувда майдонга тушиб, 19та гол уришга муваффақ бўлган. Айни вақтда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳам ҳисобланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич баҳслари доирасида Сеулда Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўлади. Агар ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ижобий натижага эриша олса, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини, қўшимчасига, саралаш баҳсларига якунланишига бир тур қолганида муддатидан аввал қўлга киритиши мумкин
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 725 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|