Бугун Ўзбекистон футбол миллий терма жамоаси делегацияси Хитой пойтахти Пекин шаҳрига учиб кетди. Ҳамюртларимизни Пекиндан кейин яна уч соатли парвоз кутмоқда. 6 июнь куни Хаххот шаҳрида Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади. Ўйин тугагач, термамиз Жанубий Корея пойтахти Сеулга учади.
11 июнь куни Сеулда ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари 9-тур учрашувида майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Миржалол Қосимов Хитой ва Кореяга қарши майдонга тушиши мумкин бўлган 23 нафар футболчини эълон қилганди.
Таркибда биргина янгиликни кўриш мумкин, у ҳам бўлса Озарбойжон чемпионатида ўйнаб келаётган легионеримиз Баҳодир Насимовнинг яна термага жалб қилингани бўлди. Насимов миллий терма жамоа сафида охирги марта Вадим Абрамов қўли остида Японияга қарши тўп сурганди