Главная » 2013»Iyun»7 » Ўзбекистон мобил алоқа операторлари янги алоқа объектларини қурмоқда
22:20
Ўзбекистон мобил алоқа операторлари янги алоқа объектларини қурмоқда
2013 йилнинг биринчи чораги давомида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (ДАИ) Ўзбекистон мобил алоқа операторларидан 531та алоқа объектлари қурилиши тўғрисида мурожаат олган. Бу ҳақда ДАИ сайтида хабар берилган.
ДАИ вакилларининг «Газета.uz»га берган маълумотига кўра, алоқа объектлари оператордан мурожаат олинганидан кейинги бир ой муддат ичида фойдаланишга топширилади. Агар алоқа объекти қурилишида камчиликлар аниқланса, ушбу муддат уч ойгача чўзилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида янги алоқа объектлари (базавий станциялар)нинг ишга туширилиши, жойларда кўрсатилаётган мобила алоқа хизматларининг сифати сезиларли даражада яхшиланишига ҳамда алоқа тармоқлардаги маълумотлар узатиш тезлигининг бир неча баробар ортишини таъминлайди, дейилади ДАИ хабарида.
Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари тўртта компания – Unitel («Билайн» савдо белгиси, GSM), Coscom (Ucell, GSM), Rubicon Wireless Communication (Perfectum Mobile, CDMA) ва Uzmobile («Ўзбектелеком» филиали, CDMA) томонидан кўрсатилади.