SHERLAR.BIZ Sheshanba, 24.12.2024, 05:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 3 » Ўзбек тилим - жону дилим ёки интилганга толе ёр
23:22
Ўзбек тилим - жону дилим ёки интилганга толе ёр
Ер юзи аҳолиси 3000 га яқин тил ва лаҳжаларда сўзлашади. Бироқ, давлат тили мақомига эга бўлган тиллар сони юзтага ҳам етмайди. Ўзбек тили ҳам ана шундай тиллар қаторига киради. Қолаверса, бу тилда ер юзида 30 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Шу боис биз ўз она тилимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бу тилни ўрганиш, унда равон сўзлаш, фикрларни тиниқ ва чиройли баён этиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз саналади.

Фонд Форум васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова ҳам бир қатор нуфузли тадбирларда ўзбек тилида равон сўзлаётгани кўпчиликнинг диққатини тортаётир. Гулнора Каримова асосан хорижий тилларда таҳсил олган ва кўп йиллар хорижда яшаган ва ишлаган бўлса-да, ўзбек тилини пухта ўрганишга қаттиқ киришгани ўз самарасини бермоқда. Қуйида унинг бир қатор тадбирларда ўзбек тилида сўзлаган нутқларидан парчалар келтирамиз.

******

Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ. Биринчидан, мана шу кунга, бизнинг пок ниятимизга етказгани учун Аллоҳга минг марта шукр. Биби Орифа деб номланган янги кўринишга эга бўлган масжид ўз ҳаётини давом этирмоқда. Улуғ Нақшбандий айтганлар: "Кимки мени зиёрат қилмоқчи бўлса, аввало онамни зиёрат этсин. Шунинг учун ҳам бу ерда янги қурилишларни ҳам амалга оширдик. Менинг шундай ниятим бор, ҳар сешанбада Биби Орифа масжидида иссиқ овқат тайёрланиб, зиёратчиларга улашилса, бу ўзига хос урф-одат тусига кирса... Ушбу мажмуада чин қалб амри билан амалга оширилган ишлар сизларга ёқади, деб ўйлайман. Савоб ишни куч билан солдириб бўлмайди. Афсуски орамизда ўз вазифасини бажармайдиган, оддий нарсаларни тушунмайдиганлар ҳам учраб туради. Мансаб, пул у дунёда ҳам, бу дунёда ҳам фойда келтирмайди. Инсофли, мард инсонларнинг кўплиги одамни қувонитиради. Иштирокингиз учун ҳаммангиздан миннатдорман. Ишларимизга ривож, оилангизга бахт-саодат, тинчиликни Аллоҳдан тилайман. Осмонимиз ҳар доим мусаффо бўлсин.
(Биби Орифа масжиди очилишидаги нутқдан)

******

Ҳаммангизга соғлик-саломатлик, ўқиш ва ишларингизда ривож тилайман. 8 йилдан буён ажратиб келаётганимиз — Фонд Форум ва "Меҳр нури” жамғармаларининг грантлари келгуси интилишларингиз учун туртки ролини ўтайди, деб ишонаман. Мен илк маротаба "Оят ал-курси” сурасини айнан мана шу Биби Орифа масжидида ўқиганман. Шунинг учун ҳамми, бугун қалбимда ўзгача қувонч, шодлик ҳукм сураяпти.
(Мадрасалар талабаларига грант топшириш маросимидан)

******

Бугун барчамиз миллий байрамда катнашмоқдамиз. Очиғи, турфа ўзбекона миллий либослар, бу тантана, шодиёна қалбаларга қувонч, шодлик улашаётгани сир эмас. Айнан сиз – қатнашчиларнинг кулгиси, табассуми бу байрамга ўзгача кайфият бағишлайди, унинг чиройини янада очади. Шу чирой, шу руҳият авлодлардан авлодларга ўтаверсин, деб ният қиламан. Урф-одатларимиз, анъаналаримиз — энг катта бойлигимиз. Ҳаммага раҳмат, тинчлик-хотиржамлик, саломатлик тарк этмасин. Бахту омад ёр бўлсин. Осмонимиз ҳар доим мусаффо бўлсин.
("Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалидаги гала-концертдан)

******

Ассалому алейкум. Аввало қатнашганиингиз учун ҳаммангизга раҳмат. Ким бўлишингиз, ёшингиз, касбингиздан қатъи назар — ҳар бирингизнинг иштирокингиз биз учун жуда муҳим. Барчамизни мақсад бирлаштиради, асосийси ҳам ана шу. Бугун жуда чиройли байрам бўлди. Барча санъаткорлар, хонандалар, "келажакчи”лар, актёрлар ва ташкилотчиларга раҳмат! Бугун биз оила саломатлиги учун ўз ҳиссамини қўшишга шайландик. Ҳаммаси "Ҳаёт учун!”, шу заминимиз — Ўзбекистон учун! Бирга бир кучмиз. Раҳмат!
("Ҳаёт учун!”футбол-шоусининг ёпилиш маросимидан)

Иқбол ҲУМОЮН тайёрлади
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 931 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz