SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:21
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Dekabr » 5 » Ўзбегим такси: Русча билмасангиз, хайр!
12:16
Ўзбегим такси: Русча билмасангиз, хайр!
Сайтимиз билан бир мухлис боғланди:

Такси хизматидан унчалик фойдаланмасдим, шундай бир холат юз берди-ки, тонгги 8ларда қариндошимни санаторияга жўнатишим керак бўлиб қолди.

09 маълумот марказидан такси рақамини олиб қўнғироқ қилдим. 120-08-08 рақамли бу
"Зеленоглазое такси” хизмати экан.

Рус аёли олиб, ўзбекча гапиришимни эшитиб, русча мурожаат қилишимни сўради.
Йўқ, русча билмайман, десам, "Тогда извините” дея телефон гўшагини қўйиб қўйди. Хайрон қолдим... Ўзбекистонда ўзбек тилида мурожаат қилсам телефон гўшагини қўйиб қўйишса...

Яна 09 маълумот марказига қўнғироқ қилиб, ўзбекча такси борми?- дедим. Мана сизга ўзбекчаси дея "Ўзбегим такси” 220-03-00 рақамини берди. Шу онда, нима учун бу таксига вохлироқ тел қилмаганимни ўйлаб қолдим. Сабаби, нақ Аэропортнинг олдида катта баннерда шу "Ўзбегим такси” рекламасига кўзим кўп тушарди.
Хуллас, "Ўзбегим такси”га қўнғироқ қилсам....яна рус. Русча билмайман десам...Ишонасизми, худди шу ахвол. "Ўзбегим такси” ЎЗБЕКЧА БИЛМАСА??!!

Таксидан эмас, ахолига хизмат кўрсатиш сохасига, нима учун шу Республиканинг асосий тилини билмайдиганлар хизмат кўрсатяптганига жахлим чиқди.
"Зеленоглазое такси” офисига шикоят билан қўнғироқ қилсам, бутун бошли офис ходимлари умуман ўзбекча билишмас экан. "Ўзбегим таксиси” офисида эса шикоятларга жавоб берадиган йигит хартигул ўзбекча билар экан. Лекин бўлар иш бўлган, ва хизмат кўрсатиш рақамлари бўйича тил билмайдиган инсон хизмат кўрсатиши ғалати.

21 октябрь 1989 йил Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бўлса, орадан неччи йил ўтди?

Айни дамда, Ўзбекистонда умуман рус тилини билмайдиганлар борку. Шахсан ўзимни танишларим орасида қанчаси русчани умуман билмайди, нима учун улар Ўзбекистондаги хизмат кўрсатилаётган ташкилотга мурожаат қилишлари учун русчани ўрганишлари керак???

Sayyod:-Ахолига хизмат кўрсатадиган соха вакиллари, айниқса такси, тез ёрдам, милиция ва ўт ўчирувчилар телефон рақамларига жавоб берадиганлар камида 3 тилни билишлари керак деб хисоблайман, булар ўзбек, рус ва инглиз тиллари. Сабаби, юртимизда хориж мехмонлари бисёр ва улар бу рақамлар орқали мурожаат этиб қолишлари мумкин. Ўзбек тилини эса биринчи навбатда билишлари шарт бўлса керак!
"Ўзбегим таксиси” номини олган ташкилот ўзбек тилини билмаслиги эса, жудаям ажаблантирди.

Сапожник без сапога)))
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 759 | | Теги: Ўзбегим такси: Русча билмасангиз, хайр! | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz