SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 04:54
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 3 » Ўрик, гилос ва диарея? Касалликни бартараф қиламиз
23:26
Ўрик, гилос ва диарея? Касалликни бартараф қиламиз
Барчамизга маълумки, айни дамда шаҳримиз бозорларида қулупнай, ўрик каби мевалар сотиляпти. Улар организм учун фойдали, витаминларга бой. Бироқ, санитария-гигиена қоидаларига риоя этмасдан, айниган ҳолида ёки сув билан қўшиб истеъмол қилинса, бир қатор нохуш вазиятларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ич кетиши, диарея билан боғлиқ саволларга олий тоифали инфекционист, Рихсия Маҳсудхонова жавоб беради.

Оддий қорин оғриғидан диареянинг фарқи нимада?

— Диарея ич келишининг 24 соат ичида 3 ва ундан ортиқ марта келиши билан характерланади. Оддий қорин оғриғида эса бундай ҳолат кузатилмайди. 1 ёшгача болаларда ичаклар узунлиги 1,5-2 м.ни ташкил этади ва уларда ҳар 2 соатда ич келиши мумкин. Оддий қорин оғриғида ошқозон, 12 бармоқли ичак шиллиқ қаватлари яллиғланиши, зарарланиши (ҳазм бўлиши қийин бўлган маҳсулотлар, ичак ширасининг меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилиши, бактериялар таъсирида) ҳисобига келиб чиқиши мумкин. Диареяда ингичка ва йўғон ичак шиллиқ қаватлари турли сабабларга кўра зарарланиб, ичакда суюқлик сўрилиши бузилади.

Диареянинг белгилари, турлари ва даволаниши борасида маълумот берсангиз?

— Касаллик белгилари: Қусиш, ич келишининг 3 ва ундан ортиқ марта келиши, баъзида қонли келиши, ҳолсизлик, қорин оғриғи, тери эластиклигининг пасайиши, тилининг оқ карач ва қуруқ бўлиш белгилари билан кечади. Даволаш асосан сувсизланишнинг олдини олиш, йўқотилган суюқлик миқдорини тиклашга қаратилади. Инфекцион диареяда ичак микроблари гуруҳига таъсир қилувчи антибиотиклар, ферментатив препаратлар (креон, мезимтирзим, фестал), энтеросорбентлар (смекта, фильтрум), ичак микрофлорасини тикловчи препаратлар (хилак форте, бифилакс, Лакто G) ишлатилади. Мойчечак дамламасининг ичак яллиғланишининг олдини олишда, иммунитетни кўтаришда аҳамияти катта. Диарея инфекцион ва ноинфекцион турга бўлинади. Инфекцион диареяни ошқозон-ичак тизимининг бактериялари, вируслар, паразитлар ва замбуруғлар келтириб чиқаради. Ноинфекцион диарея ошқозон-ичак тизимининг сурункали хасталиклари, наслий касалликлар, ошқозон-ичак системасининг аллергик зарарланиши, ичакда сўрилишнинг бузилиши синдроми туфайли келиб чиқади. Тўғри даволанган диарея 3-5 кунда тузалади.

Диареянинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлиши мумкин?

— Кўпинча ёш болаларга қўшимча таомларни меъёридан ортиқ бериш, таркибида калий моддаси бўлган мева ва сабзавотлар (тут, ўрик, олхўри, қовун, қулупнай), дағал тўқимали сабзавотлар (карам, турп, лавлаги, сабзи), дуккакли дон маҳсулотлари (нўхот, мош, ловия, маккажўхори, сули) меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳазм қилишни қийинлаштириб, диареяни келтириб чиқариши мумкин. Диарея касаллиги болаларда оғирроқ кечиши мумкин. Бу бола организмининг тез сувсизланиши билан боғлиқ.

Баҳор, ёз ойларида фарзандларимга бирор ҳўл мева берсам, кутилмаганда ичи кета бошлайди. Шундай вақтда шифокор ҳузурига боргунга қадар қандай йўл тутишим керак?

— Агар фарзандингизда ич кетиши бошланса, 4 соат давомида регидрон эритмаси, агар регидрон бўлмаса, қайнатилган сувга 1 чой қошиқ туз ва 4 чой қошиқ шакар, қошиқ учида чой содаси солиб, аралаштирилади ва 1 чой қошиқдан ҳар 5 дақиқада бериб турилади. 7 ёш ва ундан катталарга эса 1 ош қошиқдан ҳар 5 дақиқада ичирилади. Агар бола суюқлик ичмаса, тез-тез қайт қилса, нажасида қон ва шиллиқ бўлса, албатта зудлик билан шифокор ҳузурига бориш даркор. Шифокор болани кўрикдан ўтказиб, керакли муолажаларни буюради.

Касалликка чалинмаслик учун!

Диареянинг олдини олишда овқатланиш тартибига риоя қилиш, идиш-товоқларни озода сақлаш, қўлларни тоза тутиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатларига эътибор бериш, сувни қайнатиб ичиш, санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш катта аҳамиятга эга.

Умида ЯКУБОВА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1125 | | Теги: Ўрик, гилос ва диарея? Касалликни бартара | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz