SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 05:17
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 20 » Ўғлим чекаяпти, пул ўғирлаяпти. Нима қилай?
22:37
Ўғлим чекаяпти, пул ўғирлаяпти. Нима қилай?
Ўғил фарзандингиз ўтиш давридаги ўсмир бўлса, ундаги ёшига хос ўзгаришларни пайқаган бўлсангиз керак. Хўш, фарзандингиздаги ўзгаришларига

— 13 ёшли ўғлим шу кунларда ўзгариб қолган. Арзимаган нарсалар, қўйингки, оддий ҳазилга ҳам қўрс жавоб қайтариб, жаҳл қилади. Синглиси билан ҳам чиқишолмай қолган. Уни кузатиб, ҳаракатларида тажавузкорликни сезгандек бўлаяпман.

Муқаддас, Тошкент вилояти

— Ўтиш давридаги ўсмирларда ҳис-туйғулар биринчи ўринда туриб, уларни бошқаришда ақлга эмас, туйғуларнинг ўзига итоат қилишади. Бундай болаларда қўрслик, аразлаш, ота-онасига гап қайтариш каби ҳолатларни кузатиш мумкин. Бу вазиятда ўғлингизнинг ҳатти-ҳаракатини юзига солмай, ғазаби тарқагунча ёлғиз қолдиринг. Сўнг кўнглига йўл топиб, қандай муаммоси борлиги билан қизиқинг. Суҳбат давомида ўғлингизнинг муаммосига унинг кўзи билан қарашга ҳаракат қилинг. Ва шундан келиб чиқиб тўғри йўл кўрсатинг.

«Яширинча тамаки чекаяпти...»

— Саккизинчи синфда ўқийдиган ўғлимнинг яширинча тамаки чекаётганини билиб қолдим. Дадаси билан ўртага олиб, роса танбеҳ берсак-да, барибир бу зарарли одатидан воз кечмаяпти. Жазолаш мақсадида унга пул бермаяпмиз. Тўғриси, бундан қаттиқ хавотирланаяпман. Бу кетишда эртага спиртли ичимликларга ружу қўймаса бўлди...

Дилобар, Қўқон шаҳри

— Бола «Мен»и шаклланаётган вақтда ўзини катталардек тутишга, уларга тақлид қилишга уринади. Айрим ўсмирлар ота-онасининг эътиборини тортиш, ўзгаларнинг таъсирига тушиб қолиш ёки амрини ўтказувчи ота-оналарига норозилик сифатида ҳам зарарли одатларга ўрганишлари мумкин.

Шуни унутмангки, бола ҳар нарсани аввало ўз оиласидан ўрганади. Демак, оилада чекувчи, спирли ичимликларга ружу қўйган киши бўлса, бола ундан ўрнак олиб, катталарга ҳузур бағишлайдиган нарсаларни татиб кўришни хоҳлайди. Бу вазиятда ўғлингизга босим ўтказиб, жазолаш усулларини қўлламанг. Ҳаётий мисоллар, дейлик, тамаки сабаб ўпка саратонига чалинган инсон тақдири ҳақида сўзлаб, қилаётган ишининг зарарли эканлигини ўзи англаши учун кўмаклашинг. Аммо таъзийқ ўтказманг. Йўқса, яширинча иш кўришга одатланади.

«Уйимдан пул ўғирлаб…»

— Ёшим 20 да. Бундан бир неча йиллар аввал дўстларимнинг гапига кириб, уйдан пул ўғирлардим. Менинг қилмишим учун отам онамни калтакларди. Ким ўғирлик қилаётгани маълум бўлгач, ота-онам мени қаттиқ койиб, ҳатто гаплашмай қўйишди. Ўшандан сўнг икки марта жарроҳлик аралашувини бошимдан ўтказдим. Қилган ишимдан пушаймонман…

Асрор, Тошкент шаҳри

— Ўсмир йигитнинг уйидан пул ўғирлашига оиладаги ҳаддан зиёд қаттиққўллик, бошқалар олдида ўзини кўрсатиш ёки ота-она томонидан қўйилган чекловларга норозилик кабилар сабаб бўлиши мумкин. Боланинг ўғирлик қилишига айб эмас, балки муаммо сифатида қаралса, бунга нима мажбур қилаётганини аниқлаш мумкин. Бунинг учун ота-она бафуржа фарзанди билан суҳбатлашиши керак. Аммо уни жазолаш, тахқирлаш, гаплашмай қўйиш ёки қўл кўтариш асло мумкин эмас! Бу болани муаммолар билан ёлғиз қолдириб, ўзига нисбатан ишончининг сусайишига олиб келади. Ота-оналар бундай ҳолатларда кечиримли бўлиб, муаммоларни ҳал этишда маёқ вазифасини ўташи керак. Бу йигит ота-онасига қилган ишларидан пушаймон эканлигини, уларнинг кўмаги, маслаҳати ва меҳрига муҳтожлигини тушунтириши керак. Энди ўзининг ижобий хусусиятларини намоён қилиб, ота-онасининг ишончини қозонишга ҳаракат қилиши керак.

«Бунга ҳали ёшмасмикан...»

— Бир неча ойлардан буён ўғлим хонасида қамалиб олишни одат қилган. Бир-икки марта кузатсам, ғалати қилиқлар қилаяпти. Суриштириб билсам, бу мастурбация қилиш экан. Бу ҳақда бир-неча маротаба сўз очмоқи бўлгандим. Аммо баҳона қилиб, бу мавзуда суҳбатлашишдан ўзини олиб қочади. Ўйланиб олдим, дадасига бу ҳақида айтсаммикан?..

Зуҳра, Тошкент шаҳри

— Ўсмир ёшдаги бола танасидаги ўзгаришлари ўзича кузатишни бошлайди. Бу вақтда физиологик жараёнлар ва гормонларнинг ҳаракати шаҳват кўзғалишига олиб келади. Ўсмир йигитларда шаҳватнинг чиқиши кўпинча уйқусида юз беради. Тиббиёт тилида айтганда, бу организмнинг ёшга доир нормал жараёни. Бироқ одатга айланиб қолмаслиги керак. Ўғлингиз сиз билан очиқ мулоқот қилишга тортинса, отаси билан яккама-якка суҳбатлашишига имконият яратинг. У ўзидаги ўзгаришларни тўғри қабул қилиши учун кўмаклашиш керак. Бекор юриши ва хонасида қамалиб олишига вақт қолдирманг. Спорт тўгараклари, қўшимча машғулотлар ёки бирор ҳунарни ўрганишга йўналтиринг. Бу вақтда болани уялтириш, айблаш ёки қўрқитиш асло мумкин эмас. Бу кейинчалик катта муаммоларга айланиши мумкин. Муҳими, интернет тармоқлари ёки телевизор орқали беҳаё фильмларни томоша қилмаслигини назорат қилинг.

«Уришсак, уйдан қочиб кетади...»

— Катта ўғлимга салгина қаттиқ гапирсам, аразлаб, тоғасиникига кетиб қолади. На қўнғироқ қилади, на узр сўрайди. Қилаётган ишининг нотўғрилигини айтсам, қўрс муомила қилиб, «Ёш болага қарагандек гапирманг» дейди. Ахир ҳали бола бўлса, онаси бўлганимдан кейин теграйман-да.

Ҳилола, Асака шаҳри

— Бола ота-онаси томонидан камситилса, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлишса, ўзини кераксиздек сезса, оилавий жанжаллардан безса, уйдан қочиб кетиши мумкин. Бу ёшдаги ўсмирлар шахс сифатида шаклланиб бораётгани сабаб уни тинглашларини, доим у билан маслаҳатлашишларини истайди. Акси бўлганида эса ўзининг ҳақлигини исботлаш учун норозилик кўрсатади.

Болангизни ҳадеб айблайвермай, муаммони ўзингиз ва эр-хотин ўртасидаги муносабатлардан ахтаринг. Балки ўғлингизга меҳрингиз, эътиборингиз керакдир. Ёки шунчаки суҳбатдош қидираётгандир. Фарзандингизга босим ўтказмай, у билан яқинлашишга ҳаракат қилинг. Жаҳл қилиб, муаммони баттар чигаллаштирманг.

«Ўғлим ёлғон гапиради...»

— Баъзида боламнинг айтган гапи қилаётган ишига тўғри келмаётганин сезиб қоламан. «Мени алдама» десам, «Нима ёш боламанми сизга, баҳона қидираман», дейди. Бир неча марта бизни алдаб, ўқишга бормаганини сезиб қолдим. Қачон рост сўзлаяпти, қачон алдаяпти баъзида ўзим ҳам иккиланиб қоламан.

Гулнора, Сурхандарё вилояти

— Бола мустақил бўлишга ҳаракат қилганида, кўп ота-оналар уни чеклашга уринишади. Натижада эса ўзиникини тўғри деб билиб, ёлғон ишлатиш орқали фиркларини ҳимоялашга ўтади.

Шунинг учун ўғлингизга ишонч билдириб, бироз эркин бўлишига имконият беринг. Уни доимий назоратда ушламанг. Агар фарзандингизнинг фикрларига қулоқ тутиб, бирга муҳокама қилсангиз, катталарга хос тақлидини тўғри рағбатлантирсангиз, ўғлингиз сиздан ўзини олиб қочмай, рост сўзлашга ўрганади. Биринчи навбатда, шубҳа-гумонларни нари суриб, болангизга ишонч билдиринг.

«Биринчи муҳаббатми?»

— Эрталабдан кечгача ўғлимнинг қўлидан уяли телефони тушмайди. Кўчага чиқиш олдидан қизлардай ўзига оро беради. Сўнгги вақтларда бироз хаёлпараст ҳам бўлиб қолган. Салгина ҳазиллашсак, дарров аразлаб, гаплашмай юради. Эҳтимол кимнидир севиб қолгадир…

Гулҳаё, Денов тумани

— Ўғлингизда физиологик ўзгаришлар билан бирга ҳис-туйғулар шаклланишни бошланган. Бу вақтда у бироз ҳаёлпараст бўлиб қолиши нормал ҳолат.

Фарзандингизнинг туйғуларини ҳурмат қилинг. Муҳаббат сабаб унда янада кўпроқ яхши фазилатлар шаклланиши мумкин. Хаёлпарастлигини кулгуга олманг. Ёлғиз қолмаслиги учун вақтини унумли тасқимлаш ва ўз устида янада кўпроқ ишлашига унданг. Бу вақтда йигитлар ёқтирган қизларига яхши кўриниш учун ижобий фазилатларини кўрсатишга уринишади.

«Бу менинг хонам. Сўрамасдан кирманг!»

— Ишонмайсиз, аммо ўғлим хонасининг эшигига айнан шундай ёзувни комьютердан чиқариб илиб қўйибди. «Бу нимаси, энди хонангга ҳам сўраб кирамизми?» десам, «Сизнинг хонангизга эшикни тақиллатиб кирамиз-у», деб ўзиникини маъқуллайди. Гўё биз билан яшаётган ижарачидек ҳамма нарсасини алоҳида қилиб олган.

Севара, Олмалиқ шаҳри

— Бу ўтиш давридаги ўзгаришлардан бири. Боланинг ўз ҳудуди бўлишини исташи, ёлғиз қолиб, бирор машғулот билан мустақил шуғулланиши феъл-атворидаги ўзгаришларга боғлиқ. Имкон даражасида ўз ҳудудига эга бўлиши учун шароит яратинг. Ўғлингизнинг кайфиятидаги ўзгаришларга ваҳима қилмай, енгилроқ ёндашинг. Фарзандингиз билан кўпроқ дўстона муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг.

«Интернетсиз яшолмайди»

— Ўғлимни комьпютер қаршисига «михланиб қолган». Мени кўриши билан ўзини дарс тайёрлаётгандай тутади. Аммо доим интернетдаги тармоқларга кириб, алланималарни кўчириб ўтиради. Интернетни ўчириб қўяйлик десам, эримнинг иши учун керак.

Сабоҳат, Тошкент вилояти

— Ўғлингизга интернетдан фойдаланмаслик учун чеклов қўйманг. Унинг ҳаракатларини зимдан кузатиб, нималарга қизиқаётганини ўрганинг. У билан бирга муҳокама қилинг. Бўш вақти фақат комьютер олдида ўтмаслиги учун қўшимча дарслар, спорт тўгаракларига жалб қилинг. Агар ҳақиқатан ҳам комьпютерга қизиқиши бўлса, зеҳнини оширувчи ўсмирлар учун мўлжалланган дастурлар билан ишлашига кўмаклашинг.

Мақолани руҳшунос Гўзал ШУКУРОВА тавсиялари асосида

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 822 | | Теги: Ўғлим чекаяпти, пул ўғирлаяпти. Нима қилай? | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz