SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 08:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 7 » «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учта Airbus A310 самолётини сотишини маълум қилди
22:19
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» учта Airbus A310 самолётини сотишини маълум қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси авиация техникасини сотиши ҳақида эълон берди. Бу ҳақда CA-News янгиликлар хизмати хабар бермоқда.

Янгиликлар хизматининг компания матбуот хизматига таяниб тарқатган хабарига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учта A-310 самолёти, шунингдек, учта RJ-85 самолётларини сотувга қўйган. Компаниянинг тушунтиришича, ушбу қарор самолётлар паркини ягона кўринишга келтириш (унификация қилиш) мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авиакомпания яқинда парвоз давомийлиги узайтирилган Boeing 767-300ER самолётини Boeing компаниясидан қабул қилиб олган эди. Ушбу лайнер 2008 йилги буюртма бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» паркига қўшилган шу моделдаги учинчи самолёт бўлди. Дастлабки икки самолёт Boeing томонидан 2012 йилда етказиб берилган эди.

Миллий авиакомпания 1996 йилдан бери Boeing-767 самолётларидан фойдаланиб келади. Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» паркида Boeing-757/767, Airbus A320, A310, RJ-85 ва Ил-114-100 самолётлари мавжуд. Авиакомпания ва Boeing ўртасидаги шартнома кўра, АҚШ компанияси ҳали иккита Boeing-787-8 Dreamliner самолётларини етказиб бериши керак.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакилининг CA-News’га берган маълумотига кўра, компания ички йўналишларда парвозларни амалга оширадиган турбовинтли Ан-24 самолётларини фойдаланишдан чиқариб, Совет Иттифоқи даврида ишлаб чиқарилган самолётларни алмаштириш бўйича дастурни якунлаган. Ушбу самолётларни Ил-114-100 ва Airbus A 320-200 лайнерлари алмаштирган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 352 | | Теги: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учта Airb | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz