Главная » 2013»Iyun»25 » «УММОН» ГУРУҲИ: «ОЗОДЛИК» РАДИОСИ САЙТИГА БЕРИЛМАГАН ИНТЕРВЬЮ БОРАСИДАГИ РАДДИЯ...
05:28
«УММОН» ГУРУҲИ: «ОЗОДЛИК» РАДИОСИ САЙТИГА БЕРИЛМАГАН ИНТЕРВЬЮ БОРАСИДАГИ РАДДИЯ...
"Ўзбекнаво” томонидан баъзи санъаткорларнинг лицензиялари муддати тугатилиб, баъзиларига огоҳлантириш берилганлиги ҳақида хабар қилган эдик. (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) Мазкур хабардан сўнг, лицензия муддати тугатилган ва огоҳлантириш берилган хонандалар ҳақида эса, гап-сўзлар кўпайди. Ана шундай лицензия муддати тугатилган хонандалар гуруҳларидан бири, "Уммон” гуруҳи ҳақида ҳам, турли гап-сўзлар пайдо бўлди. Бунга "Уммон” гуруҳи қуйидагича ойдинлик киритдилар.
УММОН ГУРУҲИ: - "Озодлик” радиоси сайтида санъаткорлар ҳақида қандайдир мантиққа тўғри келмайдиган мақола берилибди. Биз бу мақолага ҳам, "Озодлик” радиоси сайтига ҳеч қандай алоқамиз йўқ! Уларга ҳеч қандай интервью ёки мақола ҳам берганимиз йўқ! Улардан ҳеч ким, ҳеч қандай мухбир биз билан боғланганлиги ҳам йўқ! Биз ҳақимизда у ерда чоп этилган нарсалар ҳам ёлғондан бошқа нарса эмас, чунки биз улар билан боғланганимиз, уларга мурожаат қилганимиз йўқ! Биз ҳақимизда ўзимиз айтмаган гаплар ёзилгани, бизга қаттиқ таъсир қилди! Қолаверса, ўша биз ҳақимизда у ерда чоп этилган маълумот остида, ҳеч кимнинг исми-шарифи ҳам йўқ. Биз бу ишни бу радио сайт ходимларининг ўз ишларига бўлган нопрофессионал ёндошуви, деб ҳисоблаймиз! Бу радио сайт, ўзлари билан мулоқотда бўлмаган инсонлар ҳақида ҳам, маълумотлар бериши ҳақида эшитгандик. Мана энди бу ҳолат ўзимиз билан содир бўлиб турибди! Биз такрор айтамиз, бу радио сайтига ҳеч қандай маълумот бермаганмиз! У ердаги биз ҳақимизда айтилган гаплар ҳаммаси ёлғон, бўлмаган нарсалар! Биз ўз фикримиз билан "Озодлик” радиоси сайтига раддия билдирамиз!
"Ўзбекнаво”га бизнинг ҳеч қандай эътирозимиз йўқ! "Ўзбекнаво” билан жуда ҳам яхши муносабат ва ҳамкорликдамиз. Бу ташкилотга ҳурматимиз баланд. Барча тадбирларга ўз вақтида боришга, мунтазм равишда қатнашишга ҳаракат қилиб келганмиз! "Ўзбекнаво” томонидан лицензия муддатининг тугатилиши, бу бизнинг ўз айбимиз билан содир бўлган ҳолат. Чунки, биз Ватан ҳақидаги қўшиқларимизни белгиланган муддатда олиб бориб бера олмадик! Мусиқа ва матн борасида қўшиқларни якунлашга улгура олмадик!
Ҳозирда бундан ўзимиз учун тегишли хулоса чиқарган ҳолда, Ватан ва Мустақилликни улуғловчи янги қўшиқларимизни, миллий ва маънавий қадриятларимизга содиқ қолган ҳолатда, тайёрлаб, ижодни қизғин давом эттирмоқдамиз! Ҳозирги кунда керакли мусиқа ва қўшиқларни "Ўзбекнаво”га топшириш ҳаракатидамиз! Шунингдек, лицензиямизни қайта тиклаш борасида ҳам, гуруҳимиз томонидан зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда. "Ўзбекистон” қўшиғимиз тайёр бўлиш арафасида! "Она” қўшиғимизнинг эса, матни тайёр, ҳозирда мусиқаси битиш арафасида! Тез кунларда бу қўшиқларимизни мухлислар эътиборига ҳавола этиш ниятимидамиз! Биз Ўзбекистон фарзандимиз, ўз Ватанимизни, миллий қадрият ва анъаналаримизни ҳар қанча мадҳ этсак ҳам кам, деб ўйлаймиз! Саида Вахобова