SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 25
Mexmonlar: 25
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 18 » Тўй мавсуми авжига чиқди: совчиликнинг қизиқарли усуллари
23:48
Тўй мавсуми авжига чиқди: совчиликнинг қизиқарли усуллари
Фасли ёз — айни тўй мавсуми саналади. Пишиқчилик, тўкинлик-сочинлик даври. Кимдир ўғлини уйлантириш, кимдир эса қизини турмушга бериш тараддудида. Дастлаб дараклашдан бошланадиган ушбу мураккаб жараённи кузатар экансиз, унинг нақадар қизиқ, шу билан бирга мушкул юмуш эканини тушунасиз.

Ушбу саҳифамизни тўй мавсумида, тўй ҳақида тайёрлар эканмиз, ҳар инсоннинг бошида бўлган бу ширин савдонинг кимда қандай кечишини кузатдик, фикрларини эшитдик...

Тўй аввало дараклашдан бошланади. Агар сизга таклиф этилаётган "объект” дидингизга мос келса, совчиликка бориш мумкин бўлади. Баъзида қиз топишга қийналаётган совчилар коллеж, институтларга бориб бир четда кириб-чиқаётган қизларни кузатишади. Маъқул келадигани топилса, манзилини олиш, уни суриштириш имконияти бор албатта. Бошқалар эса бир кўчадаги бир неча қизи бор хонадонларга совчиликка кириб ҳам чиқаверишади. Совчиликнинг ҳам йўллари, турлари кўп. Келинг, улар ҳақида баъзи фикрларга қулоқ тутсак. Фикрларни эса, албатта эл устида юрган, совчиликка борган ва кутган онахонларимиз беришади.

ЁЛҒОНЧИ СОВЧИЛАР

Хосият Турсунова:
— Совчилар ичида шундайлари борки, оиладаги шароити, яшаш жойи, ўқиган жойи, иш жойини ўзгартириб айтишади. Уларнинг асосий мақсади бу — қиз томонни қандай қилиб бўлмасин рози қилиш. Масалан, яқин бир танишимни синглисига совчи келиб, куёв Россияда ишлаши, онаси эса АҚШда фирма раҳбари эканини айтибди. Аммо кейин суриштиришса, у йигит маҳалладаги энг безори ва такасалтанг йигитлардан бўлиб, ҳеч қаерда ўқимас, ишламас экан. Онаси эса АҚШда эмас Дубайда, фаррош бўлиб ишларкан.

ДАНГАЛ СОВЧИЛАР

Шарифа Остонова:
— Совчилар орасида уйингизга келиб, ўз уйларида ўтиргандек буйруқ берадиган, шарт қўядиганлари ҳам бор. Қиз бола уларнинг олдига чой олиб киргандан уларнинг "дарди” бошланади. Шарт тахминан қуйидагича бўлади: "— "Хўш опа, қизингиз бизга ёқди. Тўйни узоғи билан бир ойда ўтказамиз. Тўйга катта харажат қилмасангиз ҳам майли. Фақат куёвга яхши, "фирменний” кийимларни олсангиз бўлди. Келинни тушириб олайлик, "как раз” икки ойдан кейин куёвнинг туғилган куни бўлади. Ана шунда, икки хонали уйимизни ўзингиз истаганингиздек қилиб, ёшларга ёкадигандек мебел, парда-марда билан тўлдириб бераверасиз...” Уй эгалари ҳайрон, аввал "қизингизни беришга розимисиз, ёшлар учрашишсин”, дейишса бўлармиди? Уларнинг ушбу шартларидан кейин бечора қиз томонни қандай "ҳалокатлар” кутаётганини тасаввур қилаверинг.

"КАМСУҚУМ” СОВЧИЛАР

Ойдин Камолова:
— Яна шундай совчилар борки, улар келган кунидан бошлаб "менга сизни ҳеч нарсангиз керакмас, иккита кўрпача билан узатсангиз ҳам майли, қизимдек кўраман, ўғлим билан бахтли бўлса бўлди...” қабилида қоп-қоп ваъдаларни беришади. Аммо тўйдан кейин ҳар гапида келинга "онангиз сизни ҳеч нимасиз узатган, арзон келинсиз”, деб юзига солади. Шунинг учун ўта "камсуқум” совчилардан эҳтиёт бўлиш зарур. Яхшиси маҳалладан, қўшнилардан суриштириш керак, улар асл вазият қандай эканини билишлари аниқ.

СИНЧКОВ СОВЧИЛАР...

Махфуза Аслиддинова:
— Уйингизга келган совчиларнинг айримлари нафақат сизнинг кийинишингизга, стол устидаги ноз-неъматларга, балки уйдаги ҳар қарич жойни синчиклаб кузатади. Баъзиларининг "кузатув”лари чегарадан ўтиб кетади. Бир неча қизини турмушга берган аёллар уйга келган совчиларни ёлғиз қолдириб бўлмаслигини айтишди. Сабабини сўрасам, "чой дамлагани чиқиб кетгандим. Ошхона совчи кутиладиган уйга туташ, мен бу ерда чой дамлаяпман, қўшни уйда тақир-туқир овоз эшитиляпти. Бориб секингина деразанинг пастидан қарасам, ўтирган совчилар уйдаги барча жавонларни бирма-бир очиб, столларнинг таг қисмигача ағдариб кўришяпти, ташқаридан жуда хунук кўринаркан”, деб жавоб берди. Бунинг устига ҳалиги совчилар қўлларини ювишни баҳона қилиб, бошқа уйларга ҳам гўё "адашиб” қолгандек кириб кетаверишар экан. Шу сабаб, совчи кутаётган баъзи аёлларимиз, уйга совчи келиши билан қўшни аёлни бўлса ҳам чақиришар экан, у ҳам ҳамроҳ бўлади, ҳам "тинтув”га йўл қўймайди.

ТЕРГОВЧИ СОВЧИЛАР

Каромат Қурбонова:
— Танишларимдан қизиқ бир воқеани эшитиб қолдим. Қизини турмушга берган опахон, қизини узатиб тўйхонага борса, куёвнинг онаси у танийдиган барча одамлар билан қуюқ сўрашаётган эмиш. Ҳайратланиб секингина меҳмон бўлиб келган оилавий поликлиника шифокоридан бу аёлни қаердан танишини сўрабди. Маълум бўлишича, қуда бўлмиш қизни келин қилишдан аввал оилавий поликлиникага бориб, ҳалиги қизнинг барча касаллик варақаларини очиб бирма-бир ўқиб чиқибди. Бу ҳам етмагандек, ҳар бир шифокордан саломатлигини сўраб чиқибди. Яна улар яшайдиган кўчада у кириб суриштириб чиқмаган уй қолмаган экан. Кўча бошидаги дўкондан эса одатда нималар харид қилишларини сўраганига нима дейсиз?

Совчиликдан сўнг...

Совчилар келди, ёшлар ҳам, икки оила ҳам бир-бирига манзур бўлди дейлик. Оқлик белгисини олган йигит томон қуда тараф билан тўй сарф-харажатларини келишиб олиши лозим. Бу борада ҳам онахонларимиздан маслаҳат сўрадик. Улар қуйидаги фикрни айтишди:

— Тўй сарф-харажатларини келишишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун тўйни ихчамроқ ўтказиш таклифи кўпроқ куёв томондан чиққани маъқул. Келин томон бўладиган тадбирни ихчамлаштирайлик, дейишга хижолат бўлади. Келишган ҳолда тўй келди, чақириқ, келин-салом кабиларни фотиҳа маросимининг ичида ўтказиб юборган яхши. Шу тадбирларга кетадиган пулни бошқа нарсага сарфлаш ҳам мумкин. Қиз томон ош берадиган куни одатда куёв, қуда, ака-укаларига жами 10-30 донагача тўн кийдирадиганлар ҳам бор. Одамларнинг кўзи учун куёвга, қайнотага кийдирилса бўлди-да. Ахир битта тўн ўрта ҳисобда 30-75 минг сўм атрофида турса, ўзингиз ўйланг, фақат тўннинг ўзига салкам 2 млн. сўм кетади. Куёвнавкарга ҳам 30-40 йигит эмас, 10 киши боргани дуруст. Айни дамда тўй қилаётган ҳар икки томон тўй сарполарини ҳар ким ўзига оляпти. Бу ҳар томонлама қулай. Ҳар ким ўзига нима кераклигини билади. Баъзида келин кўйлигини келинлар олаётганини эшитамиз. Аммо назаримизда, буни барибир куёв томон олиб бергани мақсадга мувофиқ. Кўйлак куёвнинг дидига мос бўлиши ҳам лозим.

Хулоса

Асл мақсад одамларга тўй қилиш қандай бўлишини кўрсатиш эмас, балки ёшларнинг ўзаро никоҳ риштаси билан боғланганликларини маълум қилиш. Бу тадбир хурсандчилик, хотиржамлик билан, саломатликда қилинганига нима етсин. Тўй қиламан деб, бировдан қарз олсангиз, хотиржамлик йўқолади, қайтариб бериш илинжида саломатликка путур етади. Чунки "катта фотиҳа”, "тўй келди”, "ош”, "келин-салом”, "чақириқ”қа ўрта ҳисобда 15 млн. сўм пул сарф қилинади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ушбу тадбирларни умумлаштириш билан ҳам тўйни рисоладагидек ўтказиш мумкин-ку? Агар ҳар ким "одамлар нима деркан?” деб иш тутса, умрининг охиригача қарз тўлаш билан ўтиши ҳам мумкин. Қолаверса, турмушга чиқиб кетаётган қиз буларни билмайди, деб ўйлайсизми? У ана шу турмуши қанчалар "қимматга” тушганини билиб, яйраб юролмайди. Хуллас, назаримизда тўй олди келишуви кўп жиҳатдан куёв томонга боғлиқ. Ахир дабдабали, замонавий тил билан айтганда "сериалли” тўйдан сўнг, бир ойга қолмай ажралиб кетаётган оилалар ҳам йўқ эмас. Агар ҳаммаси келишилган ҳолда, исрофгарчиликсиз, икки томон манфаати, қолаверса, келин ва куёвнинг келажагини ўйлаб қилинса турмуш қураётган ёшлар бахтли бўлади. Келишувдан кейинги қадам бу ош ва никоҳ маросимларини ўтказиш учун ресторанлар ҳақида бўлади. Бу ҳақда кейинги сонимизда батафсил сўз юритамиз...

Умида Якубова тайёрлади
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 784 | | Теги: кимдир эса қизини турмушга бериш та, Фасли ёз — айни тўй мавсуми саналад, тўкинлик-сочинлик даври. Кимдир ўғл | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz