Дунёга машҳур инглиз тили Оксфорд луғатининг тузувчилари (OED) китобнинг янги нашрига «tweet» сўзини қўшиб қўйишди ("твит”, "твитлаш” маъносида).
Бу хақда луғат бош муҳаррири Жон Симпсоннинг расмий хабарида айтилмоқда.
Симпсоннинг таъкидланишича, «tweet» сўзининг луғатга киритилиши аслида OED қоидасини бузади, яъни луғатга киритиладиган сўз камида 10 йил давомида одамлар орасида кенг тарқалган бўлиши керак. Аммо айтиб ўтиш жоизки, мазкур сўз пайдо бўлганига анча вақт бўлмаган бўлсада, у аллақачон одамлар тилига киришиб кетган, деб ҳисоблайди Симпсон. Бундан ташқари, Оксфорд луғатига «follow» («обуна бўлмоқ»), «follower» («обуначи») ва «redirect» («манзилни ўзгартииш»)сўзлари кирди. Луғатга тушган янги сўзлар 1200 тани ташкил қилди.
«To tweet» феълига Оксфорд луғатида бир нечта таъриф берилди: «Twitter микроблоглар тизимида ёзув қолдириш», «Twitterда тез-тез ёзувлар амалга ошириш», «Twitterда қандайдир хабар қолдириш ёки кимгадир хабар юбориш».
Эслатиб ўтамиз, Twitter микроблоглар хизмати 2006 йилда йўлга қўйилган. 2012 йил ҳолатига тизимда 500 миллион фойдаланувчи рўйҳатга олинган.
Оксфорд луғати инглиз тилининг дунёдаги энг нуфузли луғатларидан бири ҳисобланади. Луғат 1884 йилдан бери чоп этилади ва тез-тез янги сўзлар билан тўлдириб турилади.