Тузатиш: Kun аввалроқ Mezon.Uz интернет-нашрига асосланиб, 14 июнь куни Mercedes-Benz автобуси маҳаллий вақт билан 9:25да, Учтепа туманининг «Чўпонота» бекатида ёнгани, ёнган автобус 2-йўналишда ҳаракат қилиши ҳақида «Учтепа туманида Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди» деб хабар тарқатган эди.
Хабарнинг тўғри кўриниши қуйида берилган.
14 июнь куни Тошкент шаҳрида Mercedez-Benz Conecto автобуси ёниб кетган. Бу ҳақда Gazeta.Uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Ёнган автобус қайси йўналишда ҳаракат қилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Mezon.Uz интернет-нашрининг ёзишича, воқеа жойига ёнғинни ўчириш бўйича тезкор гуруҳ етиб келган, бироқ автобус салони тўлиқ ёниб кетган. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳақида расмий изоҳ берилмаган. Гувоҳлар берган маълумотларга кўра, фалокатга двигателнинг қизиб кетгани сабаб бўлган. Айни вақтда ҳодиса юзасидан расмий тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Маълумот ўрнида, март ойида Учтепа туманининг «Чўпонота» бекатида маҳаллий вақт билан 9:25да 2-йўналишда ҳаракат қилувчи Mercedes-Benz Conecto автобуси ёниб кетган эди.