Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 13 » Туркманистонда ўзбек SIM карталарига қарши кураш бошланди
00:52 Туркманистонда ўзбек SIM карталарига қарши кураш бошланди |
Дашовуз шаҳрида полиция Ўзбекистон мобил алоқа операторлари SIM карталаридан фойдаланаётган фуқароларни жаримага тортмоқда, дея хабар бермоқда CA-News янгиликлар хизмати.
Янгиликлар хизматининг қайд этишича, Ўзбекистонда мобил алоқа операторларининг алоқа объектлари (базавий станциялари) сони кўпайтирилиб, ушбу станцияларнинг бир қисми Туркманистоннинг Лебап ва Дашовуз вилоятларининг маълум қисмини ҳам қамраб олишни бошлаганидан сўнг, Туркманистонда ўзбек алоқасига нисбатан тақиқ жорий этилган. Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Ўзбекистон Давлат алоқа инспекцияси Ўзбекистон алоқа операторлари мамлакат бўйлаб 531та янги алоқа объектларини ўрнатгани ҳақида хабар берганди.
CA-News’нинг ёзишича, Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош туманларида аҳоли «Билайн-Ўзбекистон» ва Ucell операторлари хизматларидан фойдаланишни маъқул кўради, чунки маҳаллий операторлар алоқа сифати борасида Ўзбекистон компаниялари билан рақобталаша олмайди. Айни вақтда, Туркманистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари маҳаллий аҳолининг ўзбек алоқасидан фойдаланишида миллий хавфсизликка таҳдидн кўрмоқда.
Дашовузлик аёл берган маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистон операторларининг SIM карталаридан фойдаланиш хавфли бўлиб қолган, айниқса, иш жойида телефонларни текширувчилар кўпайиб кетган. «Уйда алоҳида иккинчи телефон тутишга тўғри келмоқда, бусиз иложи йўқ. Ҳар куни шахсий эҳтиёжлар сабаб Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрига қўнғироқ қилишга тўғри келади, маҳаллий операторларнинг шаҳарлараро қўнғироқларига ҳеч қандай пул етмайди», – дейди маҳаллий фуқаро.
Дашовузнинг ўзбек ҳамжамияти вакилларининг сўзларига кўра, полиция ходимлари танлаб-танлаб телефонларни текшираётган бўлиб, биринчи навбатда шаҳарнинг ўзбек маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшларни текширувдан ўтказмоқда.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 772 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|