Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Маданият ва туризм ишлари маслаҳатчилигидан олинган маълумотга кўра, Туркияда туристик фаолиятлар ҳар доимгидек давом эттирилмоқда.
Ушбу мавзу юзасидан баёнот берган Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва туризм маслаҳатчиси Жихан ТВарликнинг сўзларига кўра, Туркиянинг Истанбул, Бодрум ва Анталия сингари шаҳарлари Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борадиган шаҳарлар ҳисобланади.
"Ўзбекистон фуқаролари шуни билишларини истардимки, мамлакатимизнинг барча минтақасида хавфсизлик масаласида бирор бир муаммо мавжуд эмас. Барча турдаги туристик фаолиятлар ўзгармаган ҳолда давом этмоқда. Мамлакатимиз дўст ўзбек халқини меҳмон қилишдан мамнуният ҳиссини туяди ва бундан жуда хам хурсанд бўламиз”, дейди Жихан Варлик.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Истанбул шаҳрида боғ ўрнида савдо маркази қурилиши муносабати билан оммавий норозилик намойишлари юзага келган.