Подробно интернет-нашри ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган шу каби хабарларнинг рост ёки ёлғон эканини текшириш мақсадида Ўрда майдонига бориб, дарахтларни суратга туширган. "Ҳақиқатдан ҳам бўяшёткан экан. Гап шундаки, игна баргли дарахтлар, асосан уларнинг уч қисми ўта иссиқ ҳавога чидолмай сарғайиб қолган. Уларни зинҳор кесиб ташлашмади, аксинча буяб чиқишга қарор қилишди", деб ёзади манба.
Маълум бўлишича арчалар баллонлардаги кўк-яшил рангли аэрозоль бўёқлар билан бўяб чиқилмоқда. Ишчиларнинг сўзларига кўра, битта катта арчага ўртача 6 баллон бўёқ кетмоқда.
Арчаларнинг бир қисми бўялган, қолган қисми сариқлигича турибди. Балки бу тажриба тариқасида шундай қилинган бўлиши мумкин.