SHERLAR.BIZ Payshanba, 10.10.2024, 04:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 11 » Тошкентда Саид Аҳмад ва Саида Зуннуноваларнинг ҳайкали очилди
18:26
Тошкентда Саид Аҳмад ва Саида Зуннуноваларнинг ҳайкали очилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 май куни қабул қилинган "Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова хотирасига Тошкент шаҳрида ҳайкал ўрнатиш тўғрисида”ги қарори асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида бадиий обида бунёд этилди.

Ушбу ҳайкал тимсолида собиқ мустабид тузум давридаги қийинчилик ва машаққатлар, ҳижрон ва айрилиқ азобларига қарамасдан, вафо ва садоқат намунасини кўрсатиб, оғир синовларда тобланган, гўзал бадиий асарлари орқали халқимизга хос инсонийлик, сабр-бардош ва меҳр-оқибат фазилатларига ўз шахсий ҳаётларида амал қилиб, бу туйғуларни бетакрор асарларида юксак пардаларда тараннум этиб яшаган икки улуғ ижодкорнинг ёрқин сиймоси таъсирчан бадиий -эстетик воситалар орқали ифода этилган.

Шу йилнинг 10 июнь куни – атоқли адиб Саид Аҳмад таваллуд топган кунда ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий боғига ижодкор зиёлилар, талаба ва ўқувчи ёшлар, маҳалла ва меҳнат жамоалари вакилларидан иборат кенг жамоатчилик тўпланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов, Ўзбекистон халқ шоири О.Ҳожиева, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунованинг фарзанди Н.Ҳусанхўжаева ўзбек миллий адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган, бетакрор ижоди ва ибратли ижтимоий фаолияти билан ўзлигимизни англаш, ёш авлодни она Ватанга севги ва садоқат туйғуси, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлида беқиёс хизмат қилган атоқли адибларимизга кўрсатилаётган юксак эъзоз ва эҳтиром ҳақида сўзладилар.

Маросимда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва ҳассос шоира Саида Зуннунованинг магнит лентасига муҳрланиб, тарих мулкига айланиб қолган сўзлари катта қизиқиш билан тингланди.

Маросим сўнггида ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди.

Фото: Аъло Абдуллаев
Манба: ЎзА
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 796 | | Теги: Тошкентда Саид Аҳмад ва Саида Зунну | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz