Америкалик олимлар соч оқариши ва инсон организмининг умумий ҳолати ўртасида алоқа борлигини исботлади.
Маълум бўлишича, оқарган сочлар мустаҳкам саломатликкўрсаткичи экан. Фақат сочларнинг 30 ёшгача оқариш ҳолати бундан мустасно.
Бу борада олибборилган тадқиқот давомида олимлар, агар организмда жиддий бузилишлар бўлмаса, унда сочлар 50-55 ёшларга оқаришини аниқлади. Демак, оқ сочлар пайдо бўлиши туфайли хафа бўлишга ўрин йўқ – бу организм тўғри ишлаётганининг белгиси ҳисобланади.
Шу ўринда, одамдаоқ сочларнинг пайдо бўлиши ҳужайра ичидаги муҳим антиоксидантлардан бири – глутатион моддаси миқдорининг кўплиги билан боғлиқ эканини қайд этиш лозим. Агар ушбу модда етишмовчилиги мавжуд бўлса, унда организмдаги қариш жараёнлари тезлашади. Ушбу маълумотдан келиб чиққан ҳолда мутахассислар оқ сочлар – яхши саломатлик белгиси, деган хулосага келди.