Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyun » 1 » Шерободлик аёл эгизак фарзандларини 3 миллион сўмга сотди
12:39 Шерободлик аёл эгизак фарзандларини 3 миллион сўмга сотди |
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи аёл эгизак фарзандлари сотгани учун жазоланди. Бу ҳақда Ангор тумани прокурори Абдузоҳид Назаров «Huquq» газетасига маълум қилган.
Воқеа қачон содир бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган, шунингдек, аёлнинг аниқ исми-шарифи ҳам келтирилмаган. Маълум бўлишича, шерободлик аёл шаърий никоҳдан ўтиб (расман эмас), яшай бошлаган. Оила моддий жиҳатдан қийналган бўлгани сабаб, аёл ҳомиладор бўлганидан сўнг, эри Россияга ишлагани кетган, бироқ бундан кўп фойда чиқмаган. Бу орада аёл эгизак фарзанд туққан.
Фарзандлар туғилганидан кўп ўтмай, эр-хотин ўзаро маслаҳатлашиб, чақалоқларни болага мухтож оилаларга сотишга ва шу йўл билан рўзғорни бутлаб олишга қарор қилишади. Шу мақсадда аёл вилоят туғруқхонасига бориб, бўлим бошлиғи билан учрашади ва вазиятни тушунтиради. Бўлим бошлиғи (исми кўрсатилмаган) шундай оилалар топилса дарҳол хабар беришини маълум қилади.
Кўп ўтмай, болалари туғилмасданоқ нобуд бўлган икки аёл топилади. «Худди келишилганидек, бириники ўғил, иккинчисиники қиз бўлган экан», – деб ёзади А. Назаров. Аёл ҳар бир болани 1,5 миллион сўмдан баҳолайди. Харидор аёллар бу пулларни тезликда тўлаб, чақалоқларни олиб кетишади.
Жиноят қандай фош этилгани батафсил баён этилмаган. Прокурорнинг маълум қилишича, чақалоқларни сотган аёл ва харидор аёлларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда уларга икки йилдан синов муддати белгиланган. Вилоят туғруқхонаси бўлим бошлиғи эса маълум муддатга (қанчалиги кўрсатилмаган) озодликдан маҳрум этилган.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 897 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|