SHERLAR.BIZ Sheshanba, 10.12.2024, 23:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Iyul » 19 » Shaxzoda Muxammedova : Birovning oilasini buzayotganim yo'q
16:05
Shaxzoda Muxammedova : Birovning oilasini buzayotganim yo'q
Шаҳзода Муҳаммедованинг болаларча соддалиги ва беғуборлигини яхши кўрадиганлар қанчалик кўп бўлса, уни хушламайдиганлар ҳам кам эмас. Бироқ у ҳеч ким билан муносабатларни узишни, “сен-мен”га боришни истамайди. Балки шунинг учун ҳам уни кўпчилик сохталикда айблар. Шаҳзода эса уни “сохта дейишларидан” чарчаган.

Аммо у бугунги суҳбатда ўзини доим маълум бир қобиққа солиб турувчи ниқобини ечди, дилидагини тилига чиқарди. Мана бу гапни олиб ташланг, бу саволингиз менга ёқмади қабилидаги эътирозларни билдирмади...

— Шу вақтгача мен ҳам сизни жуда сохта, ролларида табиийлик етишмайди, дердим. Лекин сўнгги фильмларингизда маҳоратингиз анча ошганини пайқадим.

— Қулоқларимга ишонмайман! Доим газетангиз орқали мени танқид қилардингиз, бугун мақтаб қолибсиз?

— Танқид қилишимни кутяпсизми?

— Йўқ, гапимни қайтариб олдим (кулади). Саволга келсак, актрисалик фаолиятимни бошлаганимга 5 йил бўлди, ўшанда 18 ёшда эдим. Очиғи, кино нима экани, роль қандай ўйналиши ҳақида тушунчам йўқ эди. Ахир ҳеч ким онасидан актёр бўлиб туғилмайди-ку! Ўтган йиллар, устозларимнинг танбеҳлари, журналистларнинг тинимсиз танқидлари мени анча тоблади. Илк ўйнаган ролларимни одамлар “табиий эмас”, деб танқид қилишганда лабимга учуқ чиқарди. Ҳозир эса ўша гаплар тўғрилигини ўзим ҳам тан оламан.

— Бугун кино оламида актрисалар кўпайган, Шаҳзода Муҳаммедовага нон қолмагандек?

— Одамлар мени “Тундан тонгача” фильмидаги бананхўр келин сифатида яхши кўрган. Билмадим, улғайганим сари ўша беғуборлик, қизалоқларга хос хислатлар мени тарк этяпти, чоғи. Шунинг учун фильмларимга талаб каттамасдир.

— Шаҳзода Муҳаммедованинг ўзига нисбатан назорати жуда кучли. Хунук кўринишни истамайди, одамлар у ҳақида ёмон ўйлашларига эса йўл қўймайди.

— Чунки мен биринчи навбатда қиз боламан. Елкамда оиламдагилар: бобо-бувим, яқинларим, укамнинг ор-номуси турибди. Бу мен учун ҳар қандай машҳурлик шоҳсупасидан устунроқ. Кун келиб турмушга чиқаман, оилали бўламан. Бугун қилган қайсидир хатоим турмуш ўртоғим, фарзандларимнинг олдида изза бўлишимга сабаб бўлиши керакмас.

— Темур ким?

— Тушунмадим?

— Темур исмли йигитнинг оиласини бузиб юрганингиз ҳақида гаплар тарқалди.

— Темурни танимайман ва ҳеч кимнинг оиласини бузганим ҳам йўқ. Ёдингизда бўлса бундан бир неча ой аввал таҳририятингизга қўнғироқ қилиб, шундай гап-сўзлар чиққани ҳақида сизларни огоҳлантиргандим.

— Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди!

— (Асабийлашиб) Келинг, яхшиси ҳаммасини очиқ-ойдин айтиб бераман. Бир одам “instagram”да актриса Зарина Низомиддиновага менинг номимдан қўпол ҳақоратларни ёзган. Заринанинг мухлислари ўша одамни мен деб ўйлаб, интернет орқали менга турли ҳақорат-у туҳматларни йўллай бошлашди. Ҳатто қўл телефонлари орқали суратим билан мақола тайёрлаб тарқатишга ҳам уринишди. Мен Темур исмли оилали йигитнинг бошини айлантириб юрганмишман. Интернет ва бировнинг номидан фойдаланадиган одамларни деб номим булғангани қолди.

— Зарина Низомиддинова билан ҳам муносабатларингиз яхши эмас, деб эшитгандим?

— (Ўйланиб) Анча вақт олдин яқин дизайнер дугонам сабаб Зарина иккимиз тушунмовчиликлар қурбони бўлганмиз. Ҳалиги яқин дугонам Зарина суратга тушаётган фильмда либослар бўйича рассом бўлиб ишлаган кезлари мени Заринага роса ёмонлаган экан. Менга эса “Зарина сени жуда ёмон кўради”, деб турли ғийбатларни ўйлаб топган. Икки ўртада анча вақт Зарина билан хафалашиб юрдик. Вақт олий ҳакам, деб бекорга айтишмайди. Ҳозир ҳаммаси изига тушиб кетган. Доим ёнимда юрган, суянчиғингман, деб турган дугонам шундай иш қилади, деб ўйламагандим. Шу-шу санъаткорнинг дўсти бўлмаслигига ишониб қолдим.

— Асал Шодиева билан қалин дўстсиз-а?

— Ким айтди? Биз Асал билан ҳеч қачон дўст бўлмаганмиз.

— Биламан, атай шундай савол бергандим. Яқинда хонанда Мадина Мумтознинг концертида саҳна ортида иккингизни роса кузатдим, ҳатто бир-бирингиз билан саломлашмадингиз ҳам?

— Асални жуда ҳурмат қиламан, ҳар ҳолда бу соҳага мендан аввал кириб келган. Шунинг учун ҳам унга доим яқин бўлишни истардим. Бирор катта маросимлар ёки санъаткорлар даврасида кўришиб қолсак, Асалнинг ёнига бориб қуюқ саломлашсам, у менга шунчаки “салом” деб ўтиб кетарди. Бу ҳол жуда кўп такрорланди. Шундай кейин Мадинанинг концертида мен саломлашмасам, балки ўзи биринчи бўлиб кўришар, дегандим. Чучварани хом санаган эканман. Ҳамма билан кўришди-ю, лекин менинг ёнимдан индамай ўтиб кетди. (Ўйланиб) Яна ким билсин, балки кўрмагандир.

— Шаҳзода санъатда йўлни пулнинг кучи билан очибди, деган гапларга қандай қарайсиз?

— Тўппа-тўғри, рад этмайман! Йўқ, иқтидоринг бўлмаса бари бир пул, дейишимни кутяпсизми? Бугун санъатда 50 фоиз иқтидор, 50 фоиз маблағ роль ўйнаяпти. Буни тўғри қабул қилиш керак. Ҳар бир соҳада иқтидорингизни юзага чиқариш учун етарли маблағ керак, жумладан санъатда ҳам.

— Нега онангиз доим ёнингизда юради?

— Санъатга кириб келишимда онамнинг хизматлари беқиёс! Ҳолбуки, оиламиздагиларнинг ҳаммаси санъаткор бўлишимга қарши бўлишган. Раҳматли дадам “ҳуқуқшунос бўласан”, дердилар. Лекин тақдир экан. Агар фильмларда роль ижро этаётганимда онам ёнимда бўлсалар, ўзимни енгил ҳис қиламан.

— Дадангиз ҳақида сира гапирмагансиз.

— Отам ўн икки ёшимда оламдан ўтганлар. Уйда катта фарзанд бўлганим учунми отам ҳам, онам ҳам мени эркалатишганини эслолмайман. Отам ҳуқуқшунос бўлсалар-да, жуда чиройли расмлар чизардилар. Дизайнерлик қобилиятим у кишидан ўтган.

— Актриса Шаҳзоданинг тўйларга бориб, қўшиқ куйлаши одамларга эриш туюляпти...

— Асли қўшиқчи бўламан, деб ният қилгандим. Оиламдагилар кўнмагани учун фаолиятимни актрисаликдан бошлаганман. Тўйларга боришнинг нимаси ёмон? Одамларнинг яхши кунида хизмат қиляпман, ахир. Энг муҳими, халқ хизматларига ўзимча кириб бораётганим йўқ, тўй эгалари яхши ниятлар билан таклиф қилишяпти. Ҳа, дарвоқе, сизларга эриш туюладиган ва ҳайратга соладиган нарсалар олдинда.

— Яъни?

— Бу ҳақида кейинги суҳбатларда гаплашамиз. Кўрамиз, ўшанда мени нима деб танқид қиларкинсиз?..

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 1089 | | Теги: Shaxzoda Muxammedova | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz