SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 23:43
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 15 » Севги кетса-ю, оила қолса.
08:04
Севги кетса-ю, оила қолса.
Не не орзулар билагн оила қурсангу, керак бўлса ота-онангга қарши чиқиб, дод фарёд билан уйланиб оила қурсангу...вақт ўтиб мухаббат тарк этиб, бошқасини юрагингга етаклаб келса..
Бир тарафдан тушуниш мумкиндир, юракка буйруқ бериб бўлмас, лекин сабр, чидам ва синовлар унда нима учун?
Бошқа тарафдан уни олдини олиш, БИРИНЧИ ҚАДАМДАНОҚ қўлингизда бўлса-чи?

-Бир санъаткор ёши бир жойга етганида оиласини ташлаб, бир жазман билан яшаб кетди. Хотини чирқираб қолди, кўриб рахмим келди-дейди санъат оламидан бир инсон.

-Санъаткорларни иккинчи оиласи ва жазманлари оиласини бузаётгани хақида нега мақола ёзмайсиз?-жахл қилади бошқа бир санъат олами вакили хам.

Мавзу шу доирада айланар экан, аянчли ва бор бўлган мавзунинг воқеалари билан бўлиша бошлашди.

-Бир танишим , бир каттаконни қизига "ўламан Саттор, ё шу ё ўлим" тариқасида уйланди. Уларнинг мухаббат тарихию, тўйдан кейинги бу жуфтликка хавас қилмагани қолмади. Бу мухаббатнинг кучи хақидаги хақиқатни фильм қилса борми? Дунё миқёсидаги мухаббат қиссалари уввос солиб қолар даражада бўлар эди.
Икки фарзандлик бўлди, хаммаси ойдек... Эркак ўзидан катта бир аёлга мухаббати, аввалги севгисидан кучлироқ тарзда кечиб, бор бутини сотиб, ўша аёл билан ижарага чиқиб кетди.
Шўрлик қизни бу пайтда отаси оламдан ўтган, суянган тоғи хам йўқ. Эссиз...

-Интернет балосига якун етсин... Тўйига бир хафта қолган йигит, суйган қизини одноклассникида бошқа профильдан "ўраб" текширмоқчи бўлди. Қиз шартта "ўрала қолди"... Тўй бекор бўлди.

-"Иссиқ-совуқ"дан азият чекканлар қанча... Домлага илму амалга бормагани йўқ ўзи. Майли, кимдир оиласини сақлагани "иситар", бошқаси ўзига қаратаман деб оилани бузишга ахд қилади, домлалар шунда Худодан қўрқмасмикан? Бир танишим билан, роса бир машхур ва кучли домлага боргандим. Мани дардим ўқитишдаю, дугонам фол очишда. Бир ёш қиз расмни қучоқлаб хурсанд чиқиб кетди. Гаплари орасида қулоғимга чалиниб чидаб туролмай, домлага бировни оиласини бузиш яхшимаску десам:
Мен қаердан билай, у оиласи яхшими, ё бу қиз бахтли қиладими? Менга хотинини ёмонлади, бу қиз яхши экан, бахтли қиламан дейди, мениям ниятим холис-дейди.
Ўқитиш хам керакмас бўлиб, нега ўзингиздан Худони ясайсиз?, сиз қаердан билиб хукм чиқарасиз? Хозирги арзимаган пули оиласини қарғиши билан тешиб чиқмасмикан? Маъсулияти сиздаку-деб алам билан уришиб, чиқиб кетдим. Асабим дош бермагани сабаби бор эди... болалигимда отамни бир татар аёл, илму амал билан ғирт жинни қилиб қўйганди. Отамни зўрға у аёлдан тортиб олганимизда, у аёл роса жанжал қилиб тахдид қилганди...орадан кўп вақт ўтмай, отам йўқ жойдан касал бўлиб шифохонада оламдан ўтганди...

Бу бор воқеалар. Шулардан яна қанча? Санъат оламида албатта иккинчи оиласи борларни қанчасини росмана гувохи бўлдим хам. Лекин гап санъаткордами? Сохами? Инсоният ва нафску!

Хар нарсани бўсағаси бор. Қадамни илки хам.
Аввалига "Ха нима серьезно эмаску, шунчаки гаплашиш қизиқ, шунчаки гаплашиб юраманде" деганлар нахотки давомий нарсани: хамма нарсаси хам давомий бўлишини тушунишмаса?
Оддий нарса давомланиб, оддийлигича қолармикан? Хамма нарса ривожланади! Хаммасини жараёни мавжуд. Қизиқишдан эхтиросга, нафсдан то боғланиш, ўрганиш, хумор...

Биринчи бора "ради прикола" венасига игна урганни ортига қайтиши осонми? Иложиси борми?
Илк маротаба чакиб кўрганга сигарет тортмайдими?

Хумор...

Нафс бор жойда хуморсиз илож йўқ. Зеро жинсий алоқанинг номи хам нафс!

Татиш олдидан эса ҚИЗИҚИШ бор!

Мана шу қадамда турганларга, унинг давоми гиёхванд моддасидек аниқ эканлигини, диққат билан тушуниб етишларини сўрардим.
"Запретный плод всегда вкуснее" дегани эса, мана шу давомий нарсаларга алохида таъм бериб, уни кучлироқ кўрсатиб тураверади.

Нафс...қизиқиш...ўрганиш...хумор... Таъқиқ? ХУМОР! Мумкин эмас! ХУМОООООР! ЎРГАНИШ... ХОТИРАЛАР!

Керакми?

"Қизиқиш ва шунчаки" - Олдингдаги фарзанд ва халол оилангни тарозини бир палласига қўймоқдасан!!!

"Синглимку!" "Акамдекку" - тарозини иккинчи палласига ўлчаш учун, энг мўътабар нарсаларингни қўйиб бўлдинг!

"Хозирча, шунчаки кайфга" - Келажагингдаги рохатингга нуқта қўйдинг.

Бошқа илож йўқ, қолган бари бахона! Бахонани эса сабаби бўлмайди.

Бу гапларим адашиш бўсағадагиларни ортга қайтариш учун.

Афсуски, жазмандан оғриганлар учун эса , қўйидаги маслахатларни яхшилаб ўрганишларини тавсия қиламан:

1. "Юрадиган" эрлар хиёнатига Забаржад маслахати (манба)

2. Мехрсиз ва севмас эрларни тарбиялаш учун шахсий ва хаётий тажрибага эга психологик маслахатим(манба)

Оилангиз халол, тоза ва охиригача азиз бўлсин! Зеро, хозирги хатоингиз учун, қариб қолганингизда фарзандларингиз юзингизга сола олмаса-да, ич-ичидан бир пайтлар уларга хиёнат қилганингизни бир умр унутмайди.
Қариганингизда эса, кунингиз жазманга эмас, шу фарзандингизга қолган бўлади.
Сизни совуқ дийдорингизниям жазман эмас, фарзандларингиз ювиб-тараб кўмади!
Отасиманку, кечирар деган гапингиз хато, чунки сиз хиёнат қилган одам, аввало унинг онаси хамдир! Она эса мўътабар зот! Уч маротаба она, кейин эса ота.

Саййид-ул айём муборак!

Sayyod.
Категория: Qo'shiq matni | Просмотров: 950 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Uz_BooM16.06.2013 11:30
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz