SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 6 » Севара Солиева: "Тўйгача ишлашимга рухсат бор"
15:37
Севара Солиева: "Тўйгача ишлашимга рухсат бор"
Севара Солиевани талабаликдан танийман. У табиатан содда, камтарин қиз. Бу хислати ўйнаган ролларида ҳам сезилиб туради. 2012 йилнинг "Энг яхши актрисаси” деб тан олинган Севара Солиева бугун "Даракчи” меҳмони. Актриса билан унинг ижоди ва шахсий ҳаёти борасида кечган суҳбатимиз сизларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

— Сизни кўриб турганимдан хурсандман. Сиз ўтган йилнинг энг яхши актрисаси деб тан олиндингиз...
— Бу мукофотни олишимдан олдин турли тахминлар қилишганди. Очиғини айтишим керак, кўпчилик каби мен ҳам 2012 йилнинг энг яхши актрисаси Асал Шодиева бўлса керак деб ўйлагандим. Аммо ўзим ҳам ғолибликдан ноумид бўлмаганман. Номзодим 2009, 2010-йилларда ҳам қўйилганди. 2011 йилда эса яхши ижод қилмаганим сабаб номзодим қўйилмади. Лекин 2012 йилда "Суперқайнона” фильмидаги ролим учун ғолибликка эришдим.

— Ғолибликдан кейин…
— Ўзимга бўлган ишонч ва талаб ошди. Ижод қилишга, ўз устимда ишлашга бўлган иштиёқ ортди.

— Айни кунларда ижод билан бирга олий ўқув юртининг магистратура босқичида ҳам ўқияпсиз…
— Ҳозир эстрада актёрлиги йўналиши бўйича таълим оляпман. Тан олишим керак, иш билан ўқишни баробар олиб бориш қийин экан. Жуда қийналяпман. Бугун кўпроқ театрда, кинода ишлагим келяпти, аммо ўқиш ҳам керак.

— Оилангиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз.
— Оилада иккита фарзандмиз — мен ва опам. Опам дадамнинг касбини танлаб ҳуқуқшунослик бўйича фаолият юритяпти. Онам эса болалар ижодиёт саройида ишлайди. Санъаткорлар оиласидан бўлмасам ҳам оила аъзоларим касбимни тўғри тушунишади. Болаликдан мени бу соҳага етаклаган, қизиқтирган инсон — онам.

— Бу соҳани касб қилишингизга ҳеч ким қаршилик билдирмаганми?
— Йўқ. Болалигимдан турли мусиқий танловларда қатнашиб, боғчада ҳам, мактабда ҳам қўшиқ куйлаб юрганман. Шу сабаб ҳам оиламдагилар бу ишимга кўникиб қолишганди. Айтмоқчиманки, санъат билан жиддий шуғуланишни бошлаганимда ҳеч ким қаршилик билдирмаган. Онам "қорнимдалигингдаёқ сени санъаткор бўлишингни билганман” дейдилар. Туғилмасимдан олдин, ота-онам концертга боришган экан, ўшанда мусиқа янграши билан роса онамнинг қорнини тепиб рақсга тушган эканман. Мусиқа тугаши билан эса дам олганман шекилли жим бўлиб қолибман. Хуллас, онамнинг қоринида "дискотека” қилганман (кулади).
— Тасвирга олиш ишлари билан турли жойларга узоқ муддатга кетишингизга тўғри келади. Бундай ҳолларда оилангиздагилар қандай йўл тутишади?
— Уларнинг менга бўлган ишончи кучли эканлигидан жуда хурсандман. Шу кунгача ота-онам, яқинларимни юзини ерга қаратмаганман. Бундан кейин ҳам уларнинг ҳурмати мен учун биринчи ўринда. Узоқ жойларга тасвирга олиш ишлари билан кетишимга улар қаршилик билдиришмаган. Қаерга боришимдан қатъи назар телефонда назорат қилиб туришади. Бундан ташқари, ҳар бир сафар олдидан, кимлар билан кетаётганимни билиб, бирор кишига мени бириктириб қўядилар. Айтмоқчиманки, ижодий гуруҳимиздаги бошқа актрисалар сафар давомида менга кўз-қулоқ бўлиб туришади.

— Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ турли миш-мишларга аниқлик киритиш вақти ҳам келди… Турмушга чиқаётганингиз ростми?
(Уялиб жилмаяди) — Худо хоҳласа… Тўй кунлари куз оиларга мўлжалланяпти.

— Бўлажак турмуш ўртоғингиз санъат соҳасидан, собиқ "Баён” гуруҳи яккахони — Маъмур Султонов.
(Уялиб) — Ҳа.

— У билан курсдош бўлгансиз. Муносабатларингиз талабаликдан бошланганми?
— Тўғри, бўлажак турмуш ўртоғим билан бир курсда ўқиганмиз. Аввалига у менга туйғулари ҳақида гапирганда, бироз ишонмаганман. Кейин синаганман, кузатганман, иккинчи курсдан сўнг унинг муносабатларига ишонч уйғона бошлаган.
— Демак синовлар бўлган.
— Албатта. Бусиз иложи йўқ. Бошқалар қарор қабул қилишдан олдин етти марта ўлчаб, бир кесса, мен икки баробар кўп ўлчаб кейин иш бошлайман. Синаганман. Аммо маълум бир шартлар қўядиган одатим йўқ. Шунчаки уни кузатдим. Гапларини эшитдим. Севган инсон, самимийлиги-ю, муносабати билан ажралиб турар экан.

— Бўлажак турмуш ўртоғингизни оила аъзоларингиз билан таништирганмисиз?
— Оиламдан ҳеч нарсани яширмайман. Маъмур менга жиддий муносабатда эканини билганимдан сўнг у ҳақида дадамга айтганман. Эркак кишининг қандайлигини эркак билади. Шунинг учун улар учрашишган, гаплашиб кўришган. Дадамга маъқул бўлган. Қаршиликлар, норозиликлар бўлмаганидан хурсандман.

— Эшитишимизча, аввалига Маъмур кинодаги фаолиятингизга қаршилик билдирган экан.
— Маъмурга ҳам осон эмас. Мен актрисаман. Аввалига бунга кўникиши қийин кечган. Тўғри, иккимиз бир соҳадамиз, аммо у эркак киши. Одамларнинг гап-сўзларию, турли инсонлар билан ишлашимга кўника олмаганман. Муносабатимизнинг илк босқичларида айнан мана шу муаммолар бизни қийнарди. Аммо бугун ҳаммаси яхши. У мени ҳаммадан кўпроқ тушунишга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти.

— Турмуш ўртоғингиз орзуингиздаги эркакми?
— Ҳа! Биласизми, орзуларимни кундалигимга ёзиб борадиган одатим бор. Шу ўринда ўз муҳаббатимни учратишимдан аввал, бўлажак турмуш ўртоғим қайси хислатларга эга бўлиши кераклиги ҳам ёзилган. Ишонасизми, Маъмур ёзилган барча бандларга тўғри келди! Бу нарсага ўзим ҳам ҳайрон қолганман.

— Мисол учун?
— Турмуш ўртоғим мени жуда қаттиқ севишини, бор гапни тўғри тушунтира олишини, бекордан-бекорга бақирмаслигини истардим.

— Тўйдан кейин ижодингизни давом эттирасизми?
— Ҳозирча фақат тўйгача ишлашимга рухсат бор. Тўйдан кейин кинода севишганларнинг ролини ўйнамайман. Яна бир ниятим — фаолиятимни театрда давом эттирсам дейман.

— Айни "харидоргир” актрисалардан бири бўлиб турганингизда кинодан воз кечиш қийин бўлмаяптими?
— Онам доим бир гапни айтадилар — "Ҳар бир инсоннинг ҳақиқий бахти — оилада”. Бу жуда ҳақ гап. Мен кинодан шунчаки воз кечмаяпман. Мен бахтим сари йўл оляпман. Аёл киши учун биринчи ўринда — оила, кейин — иш.

— Миш-мишларга қараганда бўлажак турмуш ўртоғингиз "Фақат мен иштирок этадиган фильмларда роль ўйнайсан” деган шарт қўйганмиш, шу ростми?
— Йўқ. Ундай эмас. Тўғри, иложи борича битта фильмда роль ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бироқ Маъмур сиз айтгандек шарт қўядиган худбинлардан эмас.

— Ролга рози бўлишдан аввал сценарийни Маъмур ҳам ўқийдими?
— Албатта. Бошқача бўлиши мумкин эмас-ку (кулади). Ролга аввал у рози бўлиши шарт.

— Тўйдан кейин қайнонангиз билан бирга яшайсизми?
— Албатта. Қайнонамнинг хизматини қиламан. Балки кейинчалик уй олиб, чиқиб кетармиз. Ҳозирча бу ҳақда аниқ бир гап айтолмайман.

— Бўлажак оилангизда нечинчи келин бўласиз?
— Улар оилада уч ўғил. Маъмур иккинчи фарзанд.

— Тўй қандай бўлишини истардингиз?
— Биринчи навбатда файзли ўтишини истайман. Шу кунларда тўйларга борсам, барча майда деталларгача эътибор берадиган бўлганман. Насиб қилса, бизнинг тўй ҳам ўзимиз истагандек ўтади…

Севара билан бўлган суҳбатда у ҳали талабаликдаги каби кўнгли очиқ, шўх-шаддод қиз эканини, уни машҳурлик ҳеч ҳам ўзгартира олмаганини кўриб хурсанд бўлдим. Унга ҳеч қачон бугунги беғуборлиги, майин табассуми тарк этмаслигини тилаб қоламиз.

Алия суҳбатлашди
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 607 | | Теги: Севара Солиева: Тўйгача ишлашимга р | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz