Севара Назархон жорий йили Дубайда концерт дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Дубайдаги “Jumeirah Beach” меҳмонхонасида концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда хонанда фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирди.
Анонсга кўра, концерт 5-6 ноябр кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 феврал куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида Севара Назархон Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллигига бағишланган яккахон концерт дастурини тақдим этган эди.