Сен йўқ сенсизликка ўрганиб қолдим, Унгача айрилиқ ўтида ёндим. Хаммадан, ҳаттоки ўзимдан толдим, Энди сенсизликка ўрганиб қолдим.
Лек хамон ёлғизман йўқсан ёнимда, Мисли бир азобсан ярим жонимда. Энди иложи йўқ қайтиш ёнинга, Сен йўқ сенсизликка ўрганиб қолдим.
Энди фақат вадаларинг қийнар мени, Соғинаман ҳар эрта тонг ўйлаб сени. Ташлаб кеттинг, ўйламадинг жоним мени, Ёлғизгинам, сенсизликка ўрганиб қолдим.
|