Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2012 » Dekabr » 31 » Санъаткорлар табриги 2013-йил
23:13 Санъаткорлар табриги 2013-йил |
Санъаткорлар табриги Санъаткорлар табриги Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти: – Бугун юртимиз дунёга ўзини ҳар томонлама намоён этган бир даврда яшаётиб, келажак авлодларимизга бундан- да зиёда бўлиб келишини ўйласам, шодланаман. Тангрининг назари тушган юртимиз аҳли янги 2013 йилда янги умидлар билан яшашини тилайман! Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон халқ артисти: – Биз умрни оқар дарёга ўхшатамиз. Қанчадан- қанча фаслларни, йилларни босиб ўтамиз. Шу босган қадамларимиз янги йилда барокотли бўлсин. Босган изимиз юртимиз учун фахр, ёшларимиз учун ибрат бўлиб қолсин! Оғабек Собиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: – Ҳамма мухлисларимизни келаётган 2013 йил билан қутлайман. Уларга оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилайман. Эзгу ниятлар ҳамиша уларга ҳамроҳ бўлсин. Ғиёс Бойтоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: – Бутун Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган 2013 йил билан қутлайман. Келаётган йилда уларга хотиржамлик ва саломатлик, тинчлик ва осудалик тилайман. Юрт тинч бўлса, тўйлар ярашади. Юртдошларимга ҳам қўша-қўша тўйлар қилиш насиб этсин. Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: – Ҳар бир йил якунида юртимизда ва ҳаётимизда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, улардан хулосалар чиқаришга уринамиз. Келаётган йилимиз шундай бўлсинки, умримизнинг энг мазмунли дамларини ёдимизга бир умрга муҳрлагувчи дамларни ҳадя қилсин! Насиба Абдуллаева, Ўзбекистон халқ артисти: – Барча юртдошларимиз ва мухлисларимизни келаётган янги йил билан чин юракдан табриклайман. 2013 йилда барчага саломатлик тилайман. Ҳамиша ўзлари ўйлаган ишларни амалга ошириб юриш насиб этсин. Дилноза Кубаева, актриса: – Барча-барча юртдошларимга келаётган 2013 йилда табассум ва тинчлик ҳамроҳ бўлсин. Уларни Янги йил билан чин қалбимдан табриклаш билан бирга оилаларига осудалик тилайман. Шаҳзода Матчонова, актриса: – Умрнинг яна бир завқли йили ўтиб борар экан, шу дамда келаётган йил ўтаётган йилдан ҳам яхшироқ, мазмунлироқ, баракалироқ бўлишини тилайман. Мухлисларим ва ватандошларим 2013 йилда барча орзуларига эришсин.
|
Категория: O'zbek yulduzlari |
Просмотров: 685 |
| Рейтинг: 5.0/17 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|