Мазкур мукофот билан тақдирланганлар орасида истеъдодли актриса Зарина Низомомитдинова ҳамда хонанда Руҳшона ҳам бор.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2003 йил 4 августдаги фармонига биноан ушбу мукофот билан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.
Ўз ўрнида таҳририятимиз номидан санъаткорларни бу юксак мукофот билан табриклаб, янада юксак зафарлар тилаб қоламиз.