30 ноябрь куни Москвада Россия халқ артисти биз севиб томоша қилувчи Иван Василович ўз касбини ўзгартиради филмининг бош қахрамони Юрий Васильевич Яковлев 86 ёшида вафот этди.
Юрий Яковлев Вахтангов номли театрда 60 йилдан ошиқ фаолият олиб борган. Актёр театр ва кинода юздан ортиқ ролларни ижро этган истеъдодли актёрлардан бири саналади. Яковлевни аксарият томошабиналар "Иван Васильевич касбини ўзгартиради” ҳамда "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” комедияларидаги роллари орқали яхши танишади.
Юрий Яковлев1928 йил 25 апрелда Москва шаҳрида ҳуқуқшунослар оиласида таваллуд топган. У умрининг сўнгги онларигача Евгений Вахтангов номидаги Россия Давлат академик театрида ишлади.