Главная » 2013 » Iyun » 25 » Россия ўрмонларида 120 та ёнғин рўйҳатга олинди
05:32
Россия ўрмонларида 120 та ёнғин рўйҳатга олинди
Россия худудида 120 та ўрмон ёнғини рўйҳатга олинди.
Маълумотларга қараганда, ёнғинларнинг умумий майдони 24 июн ҳолатига 68,5 минг гектардан ортиқ майдонни ташкил қилди. Энг йирик ёнғинлар Бурятия, Красноярск ва Камчатка ўлкаларида рўйҳатга олинган. Ўрмон ёнғинлари билан энг қийин аҳвол Ёқутистонда вужудга келган бўлиб, бу ерда майдони 59,6 минг гектар бўлган 33 та ёнғин ўчоқлари мавжуд. Бу ердаги ёнғинни бартараф этишга 250 нафар парашютчи-десантчилар йўналтирилган.
Красноярск ўлкасида 49 та ўрмон ёнғини ҳолати вужудга келган бўлиб, уларнинг умумий майдони 6,5 минг гектарни ташкил қилмоқда. Ўрмон ёнғинлари вужудга келган худудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган