Главная » 2013»Iyun»22 » Россия ФВВ: Самарадаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
00:29
Россия ФВВ: Самарадаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Россиянинг Самара областидаги Приволожский давлат қурол-аслаха синов полигонида юз берган портлаш ҳақида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, мазкур бахтсиз воқеа туфайли бир киши ҳалок бўлган. 1983 йилда туғилган ва Самарада вақтинчалик рўйҳатда турган йигит Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилмоқда. Бу хақда кеча РФ ФВВ худудий бошқармаси хабар берди.
"Бугунги кунгача тиббий ёрдам сўраб 42 киши мурожаат қилди, уларнинг 12 нафари турли жароҳатлар билан касалхоналарга ёткизилди. Шундан 3 нафари ёш болалардир. Ҳалокат 1983 йилда таваллуд топган, Самарада вақтинча рўйҳатдан ўтган Ўзбекистон фуқаросининг умрига зомин бўлди", - дейди ФВВ вакили.
Маълум бўлишича, ҳалок бўлган фуқаро «Газмонтаж» МЧЖда меҳнат фаолиятини олиб борган. Ёнғин чиқишидан аввал ўша худудда таъмирлаш ишлари билан банд бўлган.
Айни дамда барча жабрланганларга керакли ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳоҳловчилар руҳшуносга ёрдам сўраб мурожаат қилиш имконига эгалар.
Эслатиб ўтамиз, Чапаевск шаҳри яқинидаги полигонда юз берган портлашлар сешанба куни кечқурун бошланиб чоршанба куни кечгача давом этган. Мазкур худуддаги 6,5 минг яқин аҳоли эвакуация қилинган. Ҳозирга келиб уларнинг аксарияти ўз уйларига қайтишган.
РФ президенти Владимир Путин мазкур ҳодиса оқибатида жабрланганларга 10 минг рубль миқдорида бадал тўланиши хақида фармойиш берган.