Главная » 2013»Iyun»8 » Россия Федерацияси Президенти хотини билан ажрашди
00:05
Россия Федерацияси Президенти хотини билан ажрашди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Людмила Путина ажрашаётганлари ҳақида маълум қилишди. Пайшанба куни кечки пайт Президент рафиқаси билан Кремл саройида намойиш этилган "Эсмеральда" балетидан кейин "Россия 24" телеканалига шу ҳақда интервью беришган.
Владимир Путин бундай қарор Людмила Путина билан биргаликда қабул қилинганини айтди. "Ҳамма ҳам доимий равишда омманинг эътиборида бўлишни истамайди, айниқса у президент рафиқаси бўлса. Менинг барча ишларим, омма билан боғлиқ. Кимгадир бу ёқади, кимгадир эса йўқ. Баъзилар эса бунга умуман кўника олмайдилар", — дейди Путин. Президентнинг таъкидлашича, улар Людмила билан умрбод яқин инсон бўлиб қоладилар. Кейинги йилларда турмуш ўртоғи билан деярли кўришмаётгани, Владимир Путин доимо иш билан банд бўлаётгани ажрашишга асосий сабаб бўлганини қайд этган Людмила ўз навбатида муносабатлар аъло даражада эканини ва Президнтнинг қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ғоят миннатдор эканини билдирди.
Владимир Путин ва Людмила Шкебнева 1983 йилда турмуш қуришган бўлиб, уларнинг Мария ва Екатерина исмли қизлари бор. Президент матбуот хизмати котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, ажрим ҳали расмийлаштиришмаган. Шунингдек асли Калининградлик Людмиланинг Москвада қолиш, қолмаслиги ҳам номаълум.