Бугун юртимизга Тошкент метрополити ва Ўзбекистон Викентийи таклифи билан Буюк княгиня Ольга Николаева Куликовская-Романова ташриф буюрди.
Бу хақда Тошкент ва Ўзбекистон епархияси матбуот-котиби роҳиб Михаил (Столяров) хабар берди.
Унинг айтишича, княгиня черковларга оид ва бошқа бир қатор тадбирларда иштирок этади. Шунингдек у тарихий шаҳарлар Самарқанд ва Бухорога ташриф буюради, россиялик дипломатлар ва тошкентлик зиёлилар билан учрашади.
Хусусан, бугун княгиня Муқаддас Успенский кафедрал соборидаги тадбирда қатнашди, «Росcҳамкорлик» вакиллари билан учрашади, ҳамда Романовлар сулоласига асос солинганлигининг 400 йиллигига бағишланган тарихчилар давра сухбатида қатнашади. Куликовская-Романова шунингдек Ўзбекистон ТИВ қабуллар уйига ҳам ташриф буюради.
Княгиня Самарқанд, Бухоронинг муқаддас қадамжолари билан бир қаторда ушбу шаҳарларнинг черковларига ҳам ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Ольга Куликовская-Романова — рус жамоат арбоби, Россия санъат академиясининг фаҳрий академиги, кўпгина мақолалар муаллифи, Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси. У Николай II жиянининг беваси.