Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги шартнома тузишни истамаслиги ҳақида хабар тарқалиши ҳамоно бир қатор клублар португалиялик футболчи билан музокара бошладилар.
«МЮ», «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Монако» клублари Криштиану Роналдуга йилига 23 миллион евро таклиф қилмоқдалар. Шунингдек у рекламадан тушадиган маблағга тўлиқ эгалик қилиши мумкин бўлади. "Реал" клубида у бу маблағнинг фақат 40 фоизигагина эгалик қилади.
Бу таклиф португалиялик футболчини дунёнинг энг кўп даромад қилувчи ўйинчисига айлантириши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Криштиану Роналду янги шартнома имзолашни истамаслигини айтганди. Кейинчалик "Реал" президенти Флорентино Перес бу хабарларни инкор этди.
Шунингдек Криштиану Роналду "Реал" раҳбариятидан йилига 20 миллион евро маош талаб қилаётгани ҳам хабар қилинганди.